Latest news

14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  5 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6

Бугун футбол. "Насаф" - "Навбаҳор" News

Бугун футбол. "Насаф" - "Навбаҳор"

Бугун "Насаф" ишқибозларини Ғузорда қизиқарли учрашув кутиб турибди.

“Насаф” биринчи давранинг сўнгги 15-тур учрашувини Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида соат 19:00да бошланади.

ЎзПФЛ 15-тур
“Насаф” (Қарши) - “Навбаҳор” (Наманган)
25.06.2017. “Ғузор” марказий стадиони. 19:00да
Бош ҳакам:
Зокир Қодиров (Навоий)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев, Акбар Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Жасур Мухторов (Тошкент)
Назоратчи: Марат Исмоилов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Наиль Лутфулин.
 
Бу учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги 41-ўзаро учрашуви бўлади. Бунгача жамоалар 40 бор ўзаро куч синашишган. 21 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 10та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 9та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 70-59 “Насаф” фойдасига.

Қаршида бўлиб ўтган ўзаро учрашувлар тарихига назар ташласак. Яққол устунлик “Насаф” томонида эканлигига гувоҳ бўламиз. Жамоалар Қаршида 20 марта куч синашишган. Уларнинг 17тасида “аждарлар” ғалабага эришган. Фақат 1 учрашувда муроса кўчаси танланган. Бу дуранг 2012 йили қайд этилган. Наманганликларнинг 2 учрашувда қўллари баланд келган. Бу учрашувлар 1998 ва 1999 йилги мавсумларда бўлиб ўтган. Тўплар нисбатини 47-18 кўринишда. “Насаф” фойдасига.

Қаршидаги ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” жамоаси “Насаф”ни сўнгги бор 1999 йили мағлубиятга учратган ва 2012 йили охирги дуранг натижага эришган.

“Навбаҳор” жамоасида битта йўқотиш бор, бугунги учрашувда дисквалификация туфайли Дилшод Жабборов “Навбаҳор”га ёрдам бера олмайди.

Бугун жамоамиз мухлислари “аждарлар”дан ғалаба кутишмоқда. Зеро, жамоамизнинг охирги мағлубияти уларни анча ранжитиб қўйган. Умид қиламизки, футболчиларимиз бугун бор маҳорати ва кучини намойиш қилишиб, ўз мухлисларига  ажойиб байрам совғасини тақдим этишади.

Олға “Насаф”!

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика