Latest news

21:26"Ливерпуль"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси аниқланди  0 20:55Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди  37 20:17Рафинья класикода ўйнамайдиган бўлди  5 19:48Европа клублари "Реал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 19:20Қозоғистон ва Озарбайжон аёллар терма жамоалари иштирокидаги ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  0 18:55Ўзбекистон Кубоги финалида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:43"Реал" асосий футболчиси "Эл Класико" олдидан жароҳатидан тузалди  3 18:15"Барселона" асосий трансфер мақсадини аниқлаб олди  0 17:43Ўзбекистон Кубоги финали чипталари қачон сотувга чиқади?  6 17:22Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида гапирди  3 17:04Ҳусниддин Нишонов операция қилинди  0 16:42Тимур Кападзе: "Ҳозир бор эътиборим терма жамоадаги фаолиятимга қаратилган"  10 16:20Тимур Кападзе "Навбаҳор"ни бошқарадими?  17 15:59Тер Штегеннинг хизматлари Премьер-лига клубларига таклиф қилинди  1 15:28Модрич жамоадошлари олдида қўшиқ куйламаслик учун ноодатий ечим топди  4

Бугун футбол. "Насаф" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Насаф" - "Локомотив"

Бугун, 26 май куни Қаршидаги марказий стадионда Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Насаф" - "Локомотив" баҳси бўлиб ўтади.

Учрашув соат 19:00да бошланади. Қуйида ўйинга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 


"Насаф"

- "Насаф" турнир жадвалида 14 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди. Жамоанинг тўплар нисбати 14-9

- Бугун "Насаф" ўз майдонида 6-учрашувини ўтказади. Ортда қолган беш ўйинда қаршиликлар 3 марта ғалаба қозониб, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этишди. 

- "Насаф" ўз уйида 10та гол уриб, 3та тўп ўтказиб юборган. 

- "Насаф" охирги тўртта ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти. 

- Охирги тўртта беллашувда Рўзиқул Бердиев шогирдлари уч марта ғалаба қозониб, бир бор дуранг ўйнашди. 

- "Насаф" охирги икки турни Қаршида ўтказиб, "Қизилқум" билан 1:1 ўйнади ва "Қўқон-1912"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

- "Насаф"нинг энг яхши тўпурари Хумоюн Муртазоев бўлиб турибди, унинг ҳисобида 7та гол бор. 


"Локомотив"

- "Локомотив" мусобақа жадвалида 18 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Жамоанинг тўплар нисбати 15-7

- "Локомотив" шу пайтгача сафарда 3та ўйин ўтказиб, биттадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этди. 

- "Локомотив" сафар ўйинларида учта гол уриб, ўз дарвозасидан ҳам шунча гол ўтказган.

- "Локомотив" охирги учта ўйинни дуранг билан якунлади. "Темирйўлчилар" сафарда "Металлург" ва уйда "Қўқон-1912", "Бунёдкор"ни енга олишмади. 

- "Локо" охирги марта 6-турда ғалаба қозонган. Жамоа ўз майдонида "Қизилқум"ни 3:1 ҳисобида енгди. 

- "Локомотив" шу пайтгача "Насаф"га қарши 28 ўйин ўтказиб, шундан 9тасида ғалабага эришган. 

- "Локо"нинг Суперлигадаги энг яхши тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 6та гол бор. 


Охирги 5 ўйин

2018 й. "Насаф" - "Локомотив" 2:1 

2017 й. "Насаф" - "Локомотив" 2:0 

2016 й. "Насаф" - "Локомотив" 1:2 

2015 й. "Насаф" - "Локомотив" 1:0 

2014 й. "Насаф" - "Локомотив" 2:5

Қаршида бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг учтасида майдон эгалари зафар қучган. Шунингдек, икки бор "Локо" ғалаба билан қайтган. Ҳозирча дуранг қайд этилмаган. Тўплар нисбати 8-8.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика