Latest news

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Бугун футбол. “Насаф” – “Локомотив” News

Бугун футбол. “Насаф” – “Локомотив”

Бугун “Марказий” стадионда катта футбол. Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувида “Насаф” ва “Локомотив” жамоалари ўзаро баҳслашади.

Учрашув соат 18:00да бошланади.

Қуйида бугунги учрашувнинг расмийлари билан танишинг.

Ўзбекистон Кубоги-2017. Ярим финал жавоб учрашуви
“Насаф” (Қарши) – “Локомотив” (Тошкент)
07.10.2017. “Марказий” стадион. 18:00
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Акбар Пўлатов (Тошкент)
Захира ҳаками: Исхах Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: Александр Попов (Тошкент)
Дастлабки учрашув – 1:3.
 
Бу йилги Ўзбекистон Кубоги ярим финалида мазкур жамоалар иккинчи марта туқнаш келишмоқда.

2015 йили ҳам “Насаф” ярим финалда “Локомотив” билан туқнаш келган ва "Насаф" “темирйўлчилар”ни (2:0, 0:1) ҳисобида мағлуб этиб финалга йўл олган эди.

Хабарингиз бор, ушбу жамоалар ўртасидаги ярим финалнинг дастлабки учрашуви 2 август куни Тошкентда бўлиб ўтган. Унда "Насаф" 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Учрашувдаги голларни Марат Бикмаев (2), Мурод Бобожонов ва Драган Черанлар киритишган.

Финал йўлланмасини қўлга киритиш учун “Насаф” бугун гол ўтказиб юбормасдан, “Локомотив” жамоаси дарвозасини камида икки марта ишғол қилиши керак.

Бугунги учрашув натижаси қандай бўлмасин, қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлишини бемалол тахмин қилсак бўлади. Бундан албатта “Марказий”га  ташриф буюрган мухлислар ютишади.

Шундай экан қизиқарли учрашувни ўтказиб юборманг. “Марказий”га марҳамат қилинг!

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика