Бугун футбол. "Металлург" - "Локомотив"
12 may 2019 14:06
News
Бугун футбол. "Металлург" - "Локомотив"
Бекободда кечадиган баҳс соат 19:40да бошланади. Қуйида ушбу ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.
"Металлург"
- "Металлург" турнир жадвалида 10 очко билан 6-ўринда боряпти. Жамоа 7та ўйиндан учтасида ғолиб чиқиб, уч бор мағлубиятга учраган. Бир марта дуранг қайд этган. Тўплар нисбати 13-9.
- "Металлург" ҳар учала ғалабасини уйдаги ўйинларда қўлга киритган. Бу жамоа ўз майдонида "Бухоро" (2:0), "Қизилқум" (4:1) ва "Қўқон-1912"ни (3:1) мағлуб этган.
- "Металлург" ўз майдонида рақиблар дарвозасига 9та гол уриб, ўз дарвозасидан икки бор тўп олиб чиққан.
- Ўз майдонида очко тўплаш бўйича "Металлург" 4-ўринда боряпти.
- "Металлург" шу пайтгача "Локо"га қарши 30 бор майдонга тушиб, шундан 4тасида ғалаба қозонган.
"Локомотив"
- "Локомотив" 16 очко билан мусобақа жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа бешта ўйинда ғалаба қозониб, бир мартадан дуранг ва мағлубият қайд этган. Умумий тўплар нисбати 15-7.
- Меҳмонда очко жамғариш бўйича "Локомотив" 8-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида бир ғалаба ва бир мағлубият бор. Сафар ўйинларида "Локо"нинг тўплар нисбати 3-3.
- "Локомотив" ўтган турда "Қўқон-1912" билан дуранг қайд этгунга қадар кетма-кет 5та учрашувда ғалаба қозонди. Бу Суперлига жамоалари орасида энг узоқ ғалабали серия бўлиб турибди.
- "Локомотив" "Металлург"га қарши 30та ўйиндан 18тасида зафар қучган.
Охирги 5 ўйин
2018 йил. Иккинчи босқич. "Металлург" - "Локомотив" 0:1
2018 йил. Биринчи босқич. "Металлург" - "Локомотив" 2:0
2017 йил. "Металлург" - "Локомотив" 1:2
2016 йил. "Металлург" - "Локомотив" 3:3
2015 йил. "Металлург" - "Локомотив" 0:0
Бекободда кечган охирги бешта ўйиннинг иккитасида "Локомотив" ғалабага эришган. Бир марта майдон эгалари зафар қучиб, яна иккита учрашув дуранг билан якун топган. Охирги бешта ўйинда тўплар нисбати 6-6. Охирги учрашувда "Локо" 1:0 ҳисобида ғалаба билан қайтган.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"
Comments