Latest news

01:15"Қизилқум" ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  0 00:25“Навбаҳор”: Бенжамин Тейди билан шартнома узайтирилди  0 23:58"Динамо" Фрайдей билан хайрлашди  1 23:31АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди  24 23:24Бундеслига. Сенсация қайд этилмади, "Бавария" меҳмонда йирик ғалабага эришди  0 23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  3 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  6 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди  80 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  11 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  22 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  4 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қизилқум" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қизилқум"

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган яна учта ўйин ўтказилади.

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони "Локомотив" ўз майдонида "Қизилқум"га қарши баҳс олиб боради. ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бўлиб ўтадиган баҳс 17:30да старт олади. 

Суперлига жадвалида "Локомотив" 12 очко билан 2-ўринда бормоқда. "Қизилқум" ҳисобида эса 5 очко бўлиб, бу жамоа 11-ўринни эгаллаб турибди. "Локомотив" ички чемпионатнинг охирги тўрт ўйинида кетма-кет 4та ғалабага эришди. Тўплар нисбати 9:1. "Локомотив" навбати билан "Навбаҳор", "Андижон", АГМК ва "Бухоро" клубларини мағлубиятга учратди. 

"Қизилқум" ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу жамоа ҳозирча битта ғалабага эришган. Навоийликлар уйда АГМКни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Охирги учта ўйинда эса "Қизилқум" бир бор дуранг ўйнаб, кки марта мағлубиятга учради. Ҳамиджон Актамов шогирдлари Бухородан дуранг билан қайтгач, "Металлург"га 1:4 ҳамда "Қўқон-1912"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

2018 йил. "Локомотив" - "Қизилқум" 2:2 

2017 йил. "Локомотив" - "Қизилқум" 2:0 

2016 йил. "Локомотив" - "Қизилқум" 2:0 

2015 йил. "Локомотив" - "Қизилқум" 1:0

2014 йил. "Локомотив" - "Қизилқум" 4:1

Тошкентда бўлиб ўтган охирги беш ўйиндан тўрттасида "Локо" ғалабага эришган. "Темирйўлчилар" сўнгги бешта ўйинда рақиб дарвозасига 11та гол уриб, ўз дарвозаларидан 3 марта тўп олиб чиқишган. Фақат охирги ўйин дуранг натижа билан якун топган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика