Latest news

15:59Слот "Ливерпул"да икки позицияни кучайтирмоқчи  0 15:35​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади  0 15:18Равшан Эрматов: "Ўзбекистон март ойида КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ ва Африка жамоалари билан ўйнайди"  2 14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  1 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  9 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  4 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  1 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  6 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қизилқум" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Қизилқум"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 12-тур баҳсларига якун ясалади.

ТТЗдаги "Локомотив" стадионида "Локомотив" Навоийнинг "Қизилқум" клубини қабул қилади. Турнир жадвалида "Локомотив" 4-ўринни эгаллаб турибди ва жамоа 18 очко жамғарган. "Қизилқум" эса 9 очко билан 10-ўринда бормоқда.

Бугун "Локомотив" ўз майдонида жорий мавсум ҳисобидан Суперлигадаги 6-учрашувини ўтказади. Бўлиб ўтган бешта ўйиндан иккитасини "темирйўлчилар" ғалаба билан якунлашган ("Сўғдиёна" 2:0, "Бухоро" 3:1), шунингдек уч марта дуранг ўйнашган ("Металлург" 1:1, "Қўқон-1912" 1:1, "Пахтакор" 0:0). Қайд этиш лозим, "Локомотив" "Пахтакор"га қарши баҳсни "Бунёдкор" стадионида ўтказган.

Биласизми? "Локомотив" ўз майдонида ҳали мағлуб бўлмаган. Ўз уйида ютқазмаган жамоалар Суперлигада тўрттани ташкил этяпти: "Пахтакор", "Локомотив", "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912".

Факт: "Локомотив" охирги бешта ўйиннинг тўрттасини ғалаба билан якунлади ва ўз ҳолатини анча яхшилаб олди. "Локомотив"нинг охирги бешта ўйиндаги тўплар нисбати 11-3. "Локо" охирги иккита баҳсда еттита гол урди.

"Қизилқум" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа мавсумни айнан бугунги рақибига қарши бошлаб, ўз майдонида 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бугун "олтин изловчилар" ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилишади. Албатта, имкониятлар борасида "Қизилқум" мақтана олмайди, шунга қарамай очко олишга уриниб кўриши турган гап.

"Қизилқум" шу пайтгача ўтказилган баҳсларнинг фақат учтасида ғалаба қозонди ("Сўғдиёна" 3:1, "Нефтчи" 1:0, АГМК 3:0). Саккизта беллашувда эса имкониятни бой берди. Бу жамоа ҳозирча дуранг ўйнамаган. Шунингдек, "Бухоро" ҳам Суперлигада дуранг қайд этгани йўқ.

Биласизми? "Қизилқум" ҳозирча сафарда тўртта ўйин ўтказиб, шундан фақат биттасида ғалаба қозонган. Жамоа 4-турда "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб қайтган. "Қизилқум"нинг сафардаги тўплар нисбати 4-7.

Факт: "Қизилқум" охирги иккита баҳсда мағлуб бўлди. Жамоа ўз майдонида "Металлург"га 1:2 ва сафарда "Навбаҳор" 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика