Latest news

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  2 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Бугун футбол. "Локомотив" - "Насаф" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Насаф"

Бугун Суперлиганинг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Локомотив" ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади.

Соат 21:00да бошланадиган беллашув ўзига яраша қизиқ кечиши кутилмоқда. Турнир жадвалида "Локомотив" 28 очко билан 4-ўринни эгаллаб турибди, "Насаф" ҳисобида эса 20 очко мавжуд ва бу жамоа 7-ўринда бормоқда.

"Локомотив" шу пайтгача бўлиб ўтган 16та ўйиннинг тенг ярмида ғалабага эришди. "Насаф" эса ҳозирча фақат тўртта баҳсда ғалаба қозонган. "Локо" охирги пайтларда анча ўзига келиб олди ва охирги учта ўйинни ғалаба билан якунлади. Агар статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, "Локомотив" ўз майдонидаги беллашувларда ҳали мағлуб бўлмаган. Жамоа тўрт марта ғалаба қозониб, яна шунча дуранг ўйнади.

Қаршининг "Насаф" клуби охирги пайтларда ғалаба нашидасини сура олмаяпти. Жамоа охтирги бешта ўйиндан фақат биттасида зафар қучди ва уч марта дуранг ўйнади. "Насаф" ўз майдонида "Нефтчи"ни мағлуб этганидан бери кейинги беллашувларда ғалаба қозона олмади.

Факт: "Насаф" бу йилги мавсумда сафарда 8та ўйинда майдонга тушиб шундан фақат биттасида уч очколи бўлган. Жамоа 3-турда "Қизилқум"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган. Қолаверса, "Насаф" сафарда кам гол урган (5та) жамоалардан бири бўлиб турибди.

Бугунги қарама-қаршиликда имкониятлар қандай? Албатта, устунлик кўпроқ "Локо" томонида. Қаршида бўлиб ўтган беллашувда "Насаф" 2:1 ҳисобида "темирйўлчилар"дан устун келганди. Аммо пойтахтдаги баҳсда омад майдон эгаларига кулиб боқиши кутилмоқда.

Rating: -28   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика