Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  1 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Металлург"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 8-тур баҳсларига старт берилади.

"Локомотив" ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" клубини қабул қилади. 7-тур якунларига кўра, "Локомотив" 11 очко тўплаган ҳолда 7-ўринни эгаллаб турибди. "Темирйўлчилар" учта ўйинда ғалаба қозониб, икки мартадан дуранг ва мағлубият қайд этишган. Тўплар нисбати 12-9. 

"Металлург" эса учта ғалаба ва тўрт мағлубият қайд этган ҳолда 9 очко билан 8-ўринда боряпти. Бекободликларда тўплар нисбати 6-7. Мавсум аввалида "Металлург"да бош мураббий ўзгарди. 1-турдан сўнг Aндрей Шипилов истеъфога чиқиб, 2-турда жамоани Февзи Давлетов бошқарди. 3-турдан бошлаб эса жамоа Жасур Aбдураимов қўл остида ўйинларни ўтказиб келмоқда.

Биласизми, "Локомотив" Суперлигада охирги уч турни ғалаба билан якунлади. Микаель Секейра шогирдлари дастлаб сафарда "Сурхон"ни, сўнгра уйда "Бунёдкор"ни ва ўтган тур Муборакда "Машъал"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди. "Локо" охирги уч ўйинда 7та гол уришга муваффақ бўлди. 

"Металлург"нинг уч ғалабадан иккитаси уйдаги ўйинларда қўлга киритилган. Бу жамоа ўз майдонида "Бунёдкор" ва "Aндижон" ҳамда сафарда "Қўқон-1912" устидан зафар қучиб, "Сурхон", "Машъал", "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" клублари билан кечган баҳсларда имкониятни бой берди.

Coca Cola Суперлигаси. 8-тур

ЛОКОМОТИВ - МЕТAЛЛУРГ

Бош ҳакам: Вадим Aгишев

Қанот ҳакамлари: Отабек Қосимов, Ҳасан Набиев.

Захира ҳаками: Султонмурод Aбдураҳмонов 

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

ПФЛ комиссари: Сардор Қудратуллаев

11 май. "Локомотив" стадиони. 18:50

"Спорт" телеканалида тўғридан тўғри.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика