Latest news

22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  26 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  5 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  2 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  16 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

Бугун футбол. "Локомотив" - "Бунёдкор" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Бунёдкор"

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган иккита баҳс ўтказилади.

ТТЗдаги "Локомотив" стадионида Тошкент дербиси гувоҳи бўламиз. Чунки бунда "Локомотив" "Бунёдкор"га қарши баҳс олиб боради. Турнир жадвалида "Локомотив" 5та ўйиндан сўнг 5 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди. "Темирйўлчилар" бир бор ғалаба қозониб, 2 мартадан дуранг ва мағлубият қайд этишди. Тўплар нисбати 6-7. 

"Бунёдкор" эса 5та ўйиндан сўнг 8 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда боряпти. Тўплар нисбати 6-4. "Бунёдкор" ҳозиргача 2 беллашувда ғалаба қозониб, 2 бор дуранг қайд этди ва битта ўйинда мағлуб бўлди. 

Бугун "Локомотив" ўз майдонида учинчи баҳсни ўтказади. Аввалги иккита учрашувда "теамирйўлчилар" "Навбаҳор"га имкониятни бой бериб, "Қизилқум" билан дуранг ўйнашди. Ўтган тур эса "Локо" сафарда "Сурхон"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтди. 

Бугунги беллашув "Бунёдкор" учун сафардаги 3-баҳс бўлади. Аввалги иккита ўйинда "қалдирғочлар" дастлаб Бекободда "Металлург"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди, сўнгра "Қўқон-1912" билан 0:0 ўйнашди. Дарвоқеа, "Бунёдкор" охирги иккита сафар гол ура олмади.

Охирги учта ўйин:

2020. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1

2019. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0 

2018. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1

"Локомотив" майдонида ўтган охирги 3та ўйиннинг иккитасида мезбонлар қўли баланд келган. Ва бир беллашув дуранг билан якун топган.

Lokomotiv

Javokhir Sidiqov - 48', Temurkhuja Abdukhalikov - 68'

Superliga. Round 6

16/04/2021, 18:15

1
:
2
Finished

Bunyodkor

Odiljon Abdurakhmonov - 77'

45'
90'
43'  Hurshidbek Mukhtarov
48'  Javokhir Sidiqov
48'  Sadriddin Abdullaev
68'  Temurkhuja Abdukhalikov
68'  Shukhrat Mukhamadiev
77'  Odiljon Abdurakhmonov
77'  Hurshid Giyasov

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика