Latest news

17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  0 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  0 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  1 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  5 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  127 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  8 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  18

Бугун футбол. "Локомотив" - "Бунёдкор" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Бунёдкор"

Бугун "Локомотив" Ўзбекистон Кубогининг ярим финалидан ўрин олган дастлабки учрашувни ўтказади.

"Темирйўлчилар" ТТЗдаги "Lokomotiv" стадионида "Бунёдкор"ни қабул қилишади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

Ўзбекистон Кубоги. 1/2 финал. Биринчи учрашув
24 октябрь. "Lokomotiv" стадиони. 16:00

Ҳакамлар
: Ш.Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Д. Пислегин (Ташкент).
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).

"Локомотив" аввалиги босқичларда "Ўз-Донг Жу" ва "Машъал"ни, "Бунёдкор" эса "Обод" билан "Металлург"ни ортда қолдирди.

"Локомотив" босиб ўтган йўл:

1/8 финал

"Уз-Донг-Жу" - "Локомотив" 1:4
"Локомотив" - "Уз-Донг Жу" 9:0

1/4 финал
"Машъал" - "Локомотив" 1:4
"Локомотив" - "Машъал" 1:2


"Бунёдкор" босиб ўтган йўл:

1/8 финал

"Обод" - "Бунёдкор" 2:2
"Бунёдкор" - "Обод" 2:1

1/4 финал
"Бунёдкор" - "Металлург" 3:1
"Металлург" - "Бунёдкор" 0:0


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
"Локомотив" ва "Бунёдкор" шу пайтгача Ўзбекистон Кубоги баҳслари доирасида тўрт марта тўқнаш келган. Шундан иккитасида "Локо" ғалаба қозонган, бир марта дуранг қайд этилган ва битта учрашувда "Бунёдкор" зафар қучган.

2014 йилги Кубок финалида мазкур жамоалар ўзаро баҳс олиб боришган ва бунда "Локомотив" рақибини мағлуб этиб, ўз тарихида биринчи бор Кубок соҳғиби бўлган. Ўйиндаги ягона гол Жасур Ҳасанов томонидан киритилган.

2006 йил. 1/16 финал
"Қурувчи" - "Локомотив" 1:3

2013 йил. 1/2 финал
"Бунёдкор" - "Локомотив" 2:2
"Локомотив" - "Бунёдкор" 0:2
 
2014 йил.  Финал
"Локомотив" - "Бунёдкор" 1:0

"Локомотив" ҳозирча бир бор Кубокни қўлга киритган (2014 йил). "Бунёдкор" эса ўз тарихида тўрт марта Ўзбекистон Кубогида ғолиб бўлган (2008, 2010, 2012, 2013 йилларда).

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика