Latest news

12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  6 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  14 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6

Бугун футбол. "Локомотив" - "Андижон" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Андижон"

Бугун Суперлиганинг 3-тур баҳсларига старт берилади.

Кун тартибидан битта ўйин ўрин олган. Амалдаги чемпион "Локомотив" ўз майдонида "Андижон"ни қабул қилади. Аслида бу учрашув 5 апрель куни Андижонда ўтказилиши лозим эди, бироқ стадион мавсумга тўлиқ тайёр бўлмагани боис учрашув Тошкентга кўчирилди ҳамда 4 апрелга белгиланди. Энди "Локомотив" мезбон сифатида тўп тепади. 

"Локомотив" стадионида кечадиган беллашув соат 18:00да старт олади. Шу ўринда ўзаро ўйинлар тарихига мурожаат қиладиган бўлсак, ҳар икки жамоа 2004 йилдан бери Ўзбекистон миллий чемпионати доирасида 20 марта тўқнаш келган. 

Бу ўйинларнинг 13тасида "Локомотив" зафар қучган, 4 марта "Андижон" ғалаба қозонган ва 3 бор дуранг қайд этилган. "Андижон"нинг тўртта ғалабасидан учтаси ўз майдонида ва биттаси сафарда қўлга киритилган. "Локомотив" эса ўз уйида 9та ва сафарда 4та ўйинда уч очкони қўлга киритган. Тўплар нисбати бўйича ҳам умумий кўрсаткич "Локо" фойдасига 37-21. 

"Локомотив"нинг "Андижон" устидан энг йирик ғалабаси икки бор қайд этилган. "Темирйўлчилар" Тошкентда 2004 йил 5:1 ва 2014 йил 4:0 ҳисобида зафар қучишган. "Андижон" ҳисобидаги йирик ғалаба эса битта, 2006 йил бу жамоа ўз уйида 5:0 ҳисобида рақибини мағлуб этган. Учта дурангдан иккитаси 2:2 (2008, 2009) ва биттаси 1:1 (2012) ҳисобида якун топган. 

Шу пайтгача ўтказилган ўзаро ўйинларда "Локомотив" жами 42 очкони қўлга киритган. "Андижон" эса 15 очколи бўлган. Жамоалар охирги марта 2016 йил ўзаро баҳс олиб боришган ва бунда "Локомотив" ҳар иккала учрашувда рақибидан бир хил 3:1 ҳисобида устун келган. 

Бу йил ҳисобидан "Локомотив" дастлабки турни мағлубият билан бошлади. Жамоа "Пахтакор"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Кейинги турда эса ўз майдонида "Навбаҳор"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. "Андижон" ҳозирча икки марта дуранг ўйнади. Элдор Сакаев шогирдлари илк турда "Қизилқум" билан 1:1, ундан кейин "Қўқон-1912" билан 0:0 ўйнашди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика