Latest news

07:51Аббосбек Файзуллаев кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  0 07:24Дахшат. “Аякс“ чемпионликни ПСВга “совға“ қилмоқда  1 02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  3 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  41 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  2 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  14 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28

Бугун футбол. "Локомотив" - "Ал Таавон" News

Бугун футбол. "Локомотив" - "Ал Таавон"

Бугун "Локомотив" ўз майдонида Осиё чемпионлар лигаси 5-тур учрашувини ўтказади.

"Темирйўлчилар" бугун Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" клубига қарши баҳс олиб боришади. Ўйин 17:00да бошланади.

Осиё чемпионлар лигаси-2017
"А" гуруҳи. 5-тур
ЛОКОМОТИВ - АЛ ТААВОН
Бош ҳакам:
Абдулраҳмон Иброҳим Ал Жассим (Қатар)
Қанот ҳакамлари: Толиб Салим Ал Марри (Қатар), Сауд Аҳмад Алмақалеҳ (Қатар)
Захира ҳаками: Сауд Али Ал Адба (Қатар)
Назоратчи: Али Ҳамад Ал Бадвави (БАА)
Комиссар: Ричард Дел Фонсо (Филиппин)



- Осиё чемпионлар лигасида "Ал Таавон" бу йил биринчи марта иштирок этмоқда. Бу жамоа 1-турни ўз майдонида "Локомотив"га қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

- "Локомотив" эса ўз тарихида кетма-кет учинчи марта ОЧЛ гуруҳ ўйинларида қатнашмоқда. Жамоа ўтган йил гуруҳдан чиқиб, чорак финалга қадар етиб борган.

- "Локомотив" аввалги турда Эроннинг "Истиқлол" клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. "Ал Таавон" эса БААнинг "Ал Аҳли" клубига 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.

- Айни пайтда иккала жамоа 4 очкодан жамғарган ҳолда 3-4 ўринларни эгаллаб туришибди. Иккала жамоада ҳам кейинги босқичга чиқиш имконияти сақланиб қолган.

- "Локомотив" бунга қадар ўз майдонида уч марта Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб борган. 2015 йилги мусобақада жамоа "Ал Ҳилол"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган, ўтган йил эса "Ал Иттиҳод" билан дуранг қайд этиб, нимчорак финалда "Ал Ҳилол"ни мағлуб этган - 2:1.

- "Локомотив" бу йил ҳозирча ОЧЛда учта гол урди. Шу голлардан иккитаси Марат Бикмаевга тегишли ва битта гол Саламат Қутибоевга насиб этган.

- "Локо" футболчиларидан Кахи Махарадзе, Шерзод Файзиев ва Муҳаммад Коне ҳисобида биттадан сариқ карточка бор.

- "Ал Таавон" ҳам худди "Локомотив" сингари бир ғалаба ва бир дуранг қайд этди. Шунингдек, иккита беллашувда мағлуб бўлди. Жамоа тўртта ўйинда иккита гол уриб, ўз дарвозасидан 6та тўп ўтказиб юборди.

- Март ойида бу жамоада бош мураббий ўзгарди: руминиялик Константин Галса ўрнини португалиялик Жозе Мануэль Гомеш эгаллади. Янги мураббий қўл остида "Ал Таавон" ҳали ғалаба қозонгани йўқ.

- "Ал Таавон" футболчиларидан Талал Ал Абси, Рикардо Мачадо, Наиф Муса, Мадаллаҳ Олайан, Маҳмуд Муааз ва Лукас Санмартин ҳисобида биттадан сариқ карточка бор.

- Бу "Ал Таавон" клубининг илк бор Ўзбекистонга ташрифи. Жамоа бунгача ўзбек клублари билан ўйнамаган.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика