Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  4 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  6 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Бухоро" кетма-кет учта ғалабага эришган "Сўғдиёна"га қарши News

Бугун футбол. Иккинчи даврада ҳали ютмаган "Бухоро" кетма-кет учта ғалабага эришган "Сўғдиёна"га қарши

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 17-тур баҳсларига старт берилади. "Бухоро" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Турнир жадвалининг 13-поғонасида бораётган "Бухоро" 5-ўринга кўтарилиб олган "Сўғдиёна" билан баҳс олиб боради. Шуни айтиш керак, "Бухоро" иккинчи даврада ҳали ғалаба нашидасини сургани йўқ. Жамоа икки бор мағлубиятга учраб, бир марта дуранг қайд этди. 

"Сўғдиёна" эса аксинча, худди "Пахтакор" каби кетма-кет учта ғалабага эришди. Жиззахликлар аввалига "Локомотив"ни 1:0, ундан кейин меҳмонда "Қўқон-1912"ни 2:1 ва уйда "Қизилқум"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этишди. 

"Бухоро" уйдаги ўйинларда очко йиғиш бўйича ҳам қуйида боряпти. Жамоа атиги битта баҳсда зафар қучган ва бу ғалаба биринчи давранинг охирги турида "Андижон" (1:0) устидан қўлга киритилган. Бундан ташқари "Бухоро" уйдаги учрашувларда энг кам гол урган жамоа бўлиб турибди. Тўплар нисбати 4-11. 

Бугунги қарама-қаршиликнинг яна бир эътиборга молик жиҳати Улуғбек Бақоев "Сўғдиёна" бош мураббийи сифатида собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боради. Бу ҳам ўйинга бўлган қизиқишни ошириши шубҳасиз. "Сўғдиёна" шу пайтгача сафар ўйинларида икки бор зафар қучган. Жамоа Қўқонда ғалаба қозонганини юқорида айтиб ўтдик. Яна бир ғалаба Олмалиқда АГМК устидан қўлга киритилган. 

Бугун "Бухоро" ғалаба учун бор кучини ишга солиши шубҳасиз. Йўқса Муҳсин Муҳаммадиев жамоаси хавфли зонада қолиб кетади. Ўз навбатида "Сўғдиёна" иккинчи даврадаги қаторасига уч ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга ҳаракат қилади. 

Coca Cola Суперлигаси. 17-тур. 17 август

«Бухоро» - «Сўғдиёна»

Ҳакамлар: Ҳасан Рўзиев, Олимжон Абдувосилов, Ришат Нўъмонов, Комил Расулов.

Назоратчи: Арслон Ҳотамов

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев 

Бошланиш вақти 19:15.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика