Latest news

14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  0 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  1 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  5 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  10 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  9 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  33 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  10 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0

Бугун футбол. "Динамо" - "Сўғдиёна" News

Бугун футбол. "Динамо" - "Сўғдиёна"

Бугун Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилади.

Бу турда Самарқанднинг "Динамо" жамоаси ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Ушбу беллашувда томонларнинг кучи тенг баҳоланяпти. 

Масумни дуранг билан бошлаган "Динамо" кейинги ўйинида мағлубиятга учраб, ўтган турда ғалабага эришди. Самарқандликлар уйда "Насаф" билан 1:1 қайд этишди. Шундан сўнг Термизда "Сурхон"га 0:1 ҳисобида имконият бой берилди. 3-турга келиб эса жамоа "Металлург"дан 2:1 ҳисобида устун келди. Бугун "Динамо" ўз майдонида учинчи ўйинини ўтказади. 

Факт: Бугун Даврон Файзиев "Динамо" бош мураббийи сифатида собиқ жамоасига қарши баҳс олиб боради. 

"Сўғдиёна" чемпионатни ғалаба билан бошлаб кейинги икки турда мағлуб бўлди. Жиззахликлар 1-турда "Бунёдкор"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишганди. Шундан сўнг Қаршига сафар уюштириб "Насаф"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Кейинги турда эса жамоа ўз майдонида кутилмаганда Сурхонга 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Факт: "Сўғдиёна" охирги икки учрашувда ўз дарвозасидан 6та гол ўтказди. Бу эса рақиб ҳимоясининг бўшлигини кўрсатмоқда. 

Кимнинг имконияти юқори? "Динамо" ўз уйида тўп тепишини ҳисобга олсакк, майдон эгаларида имконият юқорироққа ўхшаяпти. Лекин ҳозирги "Сўғдиёна"да олий лигада ўйнаш тажрибаси кўпроқ. Шундай келиб чиқиб имкониятларни 50/50 деса бўлади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика