Latest news

09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  3 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  3 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  8 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  11 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2 20:47"Манчестер Сити" Эдерсонни сотишга тайёр  2

Бугун футбол. "Динамо" - "Қизилқум" News

Бугун футбол. "Динамо" - "Қизилқум"

Бугун олий лиганинг 12-тур учрашувлари бошланади. Бугунги тақвимдан бешта ўйин ўрин олган. Шулардан бири Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади ва "Динамо" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилади.

18:00 - «Динамо» (Самарқанд) – «Қизилқум» (Навоий)
Ҳакамлар
: В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Н. Қосимов (Қарши)
Назоратчи: А. Клепиков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.


Ўйиндан нима кутяпмиз? Жамоаларни тўрт очколик фарқ ажратиб турибди. Албатта, рақибига нисбатан иккита кўп ғалабага эришган "Динамо" тепароқда. Бугун Самарқандда қизиқарли ўйин бўлиб ўтиши кутилмоқда. Чунки иккала жамоага ҳам ғалаба ниҳоятда зарур. Қолаверса, иккала жамоа ҳам охирги турларда уч очколи бўла олмаяпти.

Факт: Бугун "Динамо" ўз майдонида олтинчи ўйинини ўтказади. Жамоа бунгача иккита баҳсда ғалаба қозонган. Икки бор дуранг ўйнаб, бир марта ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати 9-5. "Динамо" уй учрашувларида 8 очкони қўлга киритган.

Факт: "Қизилқум" сафарда бор-йўғи бир марта ғалаба қозонган. Навоийликлар 1:0 ҳисобида "Бунёдкор"ни мағлуб этишган. Қолган ўйинларда жамоа икки бор дуранг ўйнаб, учта баҳсда мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 3-7.

Биласизми? "Динамо" кетма-кет беш ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: уч дуранг, икки мағлубият. Жамоа охирги марта 6-турда "Бухоро"дан 3:1 ҳисобида устун келган.

Биласизми? "Қизилқум" ҳам ютмаслик бобида бўш келаётгани йўқ, жамоа қаторасига олтита ўйиндан бери юта олмаяпти. Қизиғи шундаки, "Қизилқум" охирги олтита ўйиндан бештасини дуранг билан якунлаган.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика