Latest news

15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  1 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 14:18Англия терма жамоаси собиқ сардори маст ҳолда машина ҳайдаганликда айбланиб ҳибсга олинди  0 13:50Абрахам "Рома"дан "Бешиктош"га ўтади  1 13:25Факт: "Бунёдкор" 4 йилдан сўнг Тошкентда "Сўғдиёна"ни ютди   2 12:34Зоран Марушич "Динамо" билан ўйинда майдонга тушадими?  1 12:04Носир Абдусаломов: "0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан чиқиб кетиш катта куч талаб қилар эди, голимни бобомга бағишладим"  2 11:44Марио Балотелли Париж мода ҳафталигида модел сифатида подиумга чиқди  7 11:18"Насаф" U-14 Португалиядаги мусобақада қатнашади  9 10:53Криштиану Роналду фаолиятини якунлаганидан кейин мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:25Котрина Кулбите: "Мақсадимиз - Осиё Кубоги"  1 09:55Нилуфар Қудратова: "Ўйин биз истагандек бўлди"  0 09:28“Ал Насср“нинг ёзги биринчи рақамли трансфер мақсади маълум  3 09:01“Барселона“ ҳимоячиси жамоани тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди  1 08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  1

Бугун футбол. "Динамо" - "Насаф" News

Бугун футбол. "Динамо" - "Насаф"

Бугун олий лиганинг 10-туридан ўрин олган яна учта баҳс бўлиб ўтади. Шулардан бири Самарқандда "Динамо" Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. Ўйин 17:30да бошланади.


Олий лига. 10-тур. 13 май
«Динамо» (Самарқанд) – «Насаф» (Қарши)
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Лупашко (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Фролов.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Ўзбекистоннинг "Лестери" бўлиши кутилган "Динамо" мавсумни яхши бошлади-ю, кейинчалик мағлубият ва дурангдан боши чиқмай қолди. Бугун бу жамоа ўз майдонида "Насаф"ни қабул қилади. Бизга маълумки, Самарқандда кечган мазкур жамоалар иштирокидаги баҳслар доим қизиқарли ўтган. Умуман олганда, "Динамо" майдонидан ғалаба билан қайтиш осон эмас. Бугун ҳам қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Имкониятлар борасида эса бир нарса дейиш қийин. Фақат шуни тахмин қилишимиз мумкин, учрашув курашларга бой тарзда кечади.

Факт: Бугун "Динамо" ўз майдонида бешинчи учрашувни ўтказади. Аввалги тўрт ўйинда самарқандликлар 7 очко тўплашган, икки ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият. "Динамо" ўз майдонида "Шўртан" ва "Бухоро"дан устун келган, "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнаган ҳолда "Навбаҳор"га ютқазиб қўйган. "Динамо"нинг ўз майдонидаги ўйинларда тўплар нисбати 8-4.

Факт: "Насаф" бошқа клубларга нисбатан битта кам ўйин ўтказган, чунки жамоанинг "Бунёдкор" билан ўйини номаълум муддатга қолдирилган. "Насаф" бугун сафарда бешинчи бор майдонга тушади. Қаршиликлар сафардаги тўртта ўйиннинг фақат биттасида зафар қучишган. Улар 1-турда "Қўқон-1912" майдонидан ғалаба билан қайтишганди. Кейинчалик "Насаф" "Олмалиқ" ва "Локомотив" майдонига сафар уюштириб кичик ҳисобда имкониятни бой берди. "Қизилқум" билан эса дуранг ўйнади. "Насаф"нинг сафар учрашувларида тўплар нисбати 4-5.

Биласизми? "Динамо" охирги уч ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа икки бор дуранг қайд этган бўлса, бир марта мағлубиятга учради.

Биласизми? "Насаф" охирги учта ўйинда мағлуб бўлмади. Жамоа ҳисобига иккита ғалаба ва бир дуранг ёзилди.

Самарқанддаги охирги уч ўйин:

31.10.2015
"Динамо" - "Насаф" -    1:1

03.08.2014
"Динамо" - "Насаф" -    0:5

17.08.2013
"Динамо" - "Насаф" - 1:3

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика