Latest news

18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  3 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 1:0 (Матнли трансляция)  27 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  1 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 1:2 (матнли трансляция)  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Бугун футбол. "Динамо" - "Машъал" News

Бугун футбол. "Динамо" - "Машъал"

Бугун олий лиганинг 15-тур баҳслари давом эттирилади. "Динамо" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.

"Динамо" мавсумни бир текис ўтказа олмаяпти. Самарқандликлар бир қарасанг сафарда "Нефтчи" мағлуб этиб келишади, бир қарасанг уйда "Қизилқум"га ютқазиб қўйишади. Бугун "Динамо" ўз майдонида еттинчи ўйинини ўтказади. Жамоа шу пайтгача ўзида икки бор ғалаба қозонган. "Динамо" Самарқандда "Шўртан" ва "Бухоро"ни мағлуб этган. 

Биласизми? "Динамо" ўз майдонида охирги уч учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа икки бор дуранг ўйнаган бўлса, бир марта мағлубиятга учраган. 

"Машъал" ўйин томонлама яхши шаклланган жамоа, бироқ охирги пайтларда уларнинг ҳам омади келмаяпти. Муборакликлар охирги олтита ўйиннинг фақат биттасида ғалабага эришишди. "Машъал" ўз майдонида ҳозир ҳамма ютишга ўрганиб қолган "Обод"дан устун келди. Турнир жадвалининг 7-поғонасида бораётган "Машъал" ҳозирча сафарда атиги бир марта, "Шўртан" устидан ғалабага эришган. 

Биласизми? "Машъал" сафарда қаторасига беш ўйиндан бери зафар қуча олмаяпти: бир дуранг ва тўрт мағлубият. Хусусан жамоа охирги учта ўйинида гол ҳам ура олмади. "Сўғдиёна" - "Машъал" 3:0, "Насаф" - "Машъал" 1:0, "Қизилқум" - "Машъал" 2:0.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика