Latest news

10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  4 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  5 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  4 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  13 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  34 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  16 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  35

Бугун футбол. "Бухоро" - "Пахтакор" News

Бугун футбол. "Бухоро" - "Пахтакор"

Бугун олий лиганинг 25-туридан ўрин олган яна учта учрашув ўтказилади. "Бухоро" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Бугун шубҳасиз Бухорода жуда қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда. Чунки иккинчи ўрин учун курашаётган "Пахтакор" учун бу ниҳоятда муҳим учрашув ҳисобланади. "Насаф"нинг кечаги ғалабасидан кейин бугун "Пахтакор" ҳам фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушиши турган гап, бироқ "Бухоро" анча жиддий рақиб. 

Биламизки, "Бухоро" ўз майдонида анча яхши футбол намойиш этади, қолаверса, стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюришади. Бугунги беллашувга ҳам 10 мингдан зиёд ишқибоз ташриф буюриши кутилмоқда. 

"Бухоро" иккинчи даврани яхши ўтказяпти дея оламиз. Шундай бўлдики, жамоа қаторасига тўртта ўйинда ғалаба қозониб, жадвалда ҳатто иккинчи ўрингача кўтарилиб олди. Аммо кетма-кет учта дуранг "Бухоро"ни бешинчи ўринга "михлаб" қўйди. "Пахтакор" эса Шота Арвеладзе қўл остига ўтгач, бирин-кетин ўз очколарини йиға бошлади. 

Биласизми? "Бухоро" иккинчи даврада ҳали мағлубиятга учрамади. Жамоа ҳисобида бешта ғалаба ва тўртта дуранг бор. "Пахтакор" эса бир марта ютқазиб қўйди. Сафарда "Бухоро" билан 3:3 ўйнаб қайтган "Навбаҳор" ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб эта олди. Умуман олганда, "Пахтакор" иккинчи даврада бешта ўйинни сафарда ўтказган бўлса, шундан иккитасида ғалабага эришиб, икки бор дуранг ўйнади ва битта учрашувда мағлуб бўлди. 

Факт: "Пахтакор" йил бошидан бери сафарда фақат учта ўйинда ғалаба эришган. Жамоа "Обод", "Металлург" ва "Локомотив"дан устун келган. 


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика