Latest news

17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  4 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  9 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   6 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  12 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  5 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4

Бугун футбол. "Бухоро" - "Пахтакор" News

Бугун футбол. "Бухоро" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган учта баҳс бўлиб ўтади.

"Пахтакор" сафарда "Бухоро" меҳмони бўлади. Турнир жадвалида "Пахтакор" иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Бухоро" эса юқори олтиликнинг 6-поғонасидан муқим жой олган.

Бугунги ўйинда имконият кўпроқ "Пахтакор" томонидагидек. Негаки жамоа сафарда яхши ўйин кўрсатяпти. Қолаверса, "Бухоро" ҳозир муаммолар гирдобига тушиб қолган. "Бухоро" биринчи босқичда яхши ўйин кўрсатиб келаётганди, аммо иккинчи давра бошланганидан бери фақат битта ўйинда ғалаба қозонганини ҳисобга олмасак, бешта учрашувда мағлуб бўлди.

Бухорода бўлиб ўтган биринчи босқич беллашувида майдон эгалари зафар қучишганди. Эсингизда бўлса, ўшанда "Пахтакор" ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш пенальтидан тўп кирита олмаган. "Пахтакор" бунгача сафарда кетма-кет иккита ўйинда ғалабага эришди. Жамоа "Металлург"ни 3:0, "Бунёдкор"ни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 

"Бухоро" бугунги рақибига жиддий қаршилик кўрсата оладими? Бир нарса дейиш қийин. Бир томондан бухороликларга ҳам очко керак, лекин иккинчи томондан жамоадаги кайфиятни зўр деб бўлмайди. "Бухоро" ўтган тур ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазиб қўйди. Бунгача "Локомотив"га ҳам имкониятни бой берганди. Бугун нима бўлишини эса ўйин давомида билиб оламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика