Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912"
13 jun 2020 10:25
News
Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912"
"Бунёдкор" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Турнир жадвалида ҳар икки жамоа 6 очкодан тўплаган ҳолда деярли ёнма-ён ўринларда боряпти. Қизиғи шундаки, шу пайтгача "Бунёдкор" ҳам, "Қўқон-1912" ҳам иккитадан ғалаба қозониб, бир мартадан мағлубиятга учраган.
"Бунёдкор" мавсумни кетма-кет иккита ғалаба билан бошлади. Вадим Абрамов шогирдлари дастлаб сафарда "Сурхон"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтишди, сўнгра уйда "Машъал" 1:0 ҳисобида мағлуб этилди. Ва охирги турда жамоа Олмалиққа сафар қилиб АГМКга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Йил бошида Бахтиёр Ашурматов қабул қилиб олган "Қўқон-1912" Суперлигани ўз майдонида бошлаб "Бухоро" устидан йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди. Кейинги турда "Металлург" меҳмони бўлган қўқонликлар 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб қайтишди ва ўтган тур яна ўз уйларида ғалабани нишонлашди. Бу сафар "Қўқон-1912" "Сўғдиёна"дан 2:1 ҳисобида устун келди.
Бугунги ўйин олдиндан имкониятларни қандай баҳолаш мумкин? Албатта, "Бунёдкор" мезбон, лекин карантиндан кейин кўпчилик барча жамоаларнинг ҳолати бир хил эканлиги ҳақида гапирмоқда. Шундан келиб чиқиб имкониятларни 50/50 деса бўлади. Факт шуки, Ашурматов Қўқонда курашдан қайтмайдиган жамоани шакллантиришга ҳаракат қиляпти. Абрамовда эса тажриба катта ва футболчиларни муҳим баҳсларга тайёрлашни билади.
P/S. Соат 19:00да бошланадиган ўйинни "Спорт" телеканали орқали тўғридан тўғри кузатишингиз мумкин.
|
Bunyodkor |
Superliga. Round 4 13/06/2020, 19:00 0
:
1
Finished
|
Kokand-1912 Boburjon Akbarov - 86' |
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Comments