Latest news

23:10Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" (матнли трансляция)  14 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3 19:02"Динамо" бразилиялик футболчиси билан хайрлашди  1 18:34"Нефтчи" , "Пахтакор", "Динамо" ва "Навбаҳор" футболчилари жаримага тортилди — Тартиб-интизом қўмитаси  8 18:08Аморим "Манчестер Юнайтед"нинг қишки трансфер бозоридаги позициясини очиқлади  5 17:48TVCOM'да бугунги тақвим: “Насаф” юлдузли “Ал-Иттиҳод”га қарши, “Арсенал” Лига Кубогида ва бошқалар  0 17:41"Динамо" БААда йиғин ўтказади  2 17:13Неймар операцияни бошдан кечирди  4

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" News

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Қўқон-1912"

Бугун Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган учта ўйин бўлиб ўтади. "Бунёдкор" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Турнир жадвалида "Бунёдкор" 3-ўринда бормоқда ва бу жамоанинг кучли олтиликка кириши ҳал бўлган. "Қўқон-1912" эса 24 очко билан 8-ўринда боряпти. Қўқонликларни олтинчи ўриндаги "Металлург"дан атиги уч очко ажратиб турибди, шундай экан кураш охиригача кечади.

Бугун "Бунёдкор" ўз майдонида 10-баҳсини ўтказади. Бунгача ўтказилган тўққизта баҳсдан 7тасида жамоа зафар қучган. Бир бор дуранг ўйнаб, бир марта мағлуб бўлган. "Бунёдкор" ўз майдонида фақат "Локомотив"га имкониятни бой берган. АГМК билан эса дуранг қайд этган. Уйдаги ўйинларда тўплар нисбати 17-8.

Биласизми? "Бунёдкор" ўз майдонидаги охирги тўртта учрашувда фақат ғалаба қозонди. "Қалдирғочлар" уйда "Навбаҳор" (2:1), "Қизилқум" (2:0), "Нефтчи" (2:1) ва "Насаф" (2:1)дан устун келишди.

"Қўқон-1912" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа сафарда шу пайтгача 9та учрашув ўтказиб, фақат биттасида ғалабага эришган. Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 2-турда "Қизилқум"ни мағлуб этиб қайтишган. Шундан кейин бу жамоа тўрт марта дуранг ўйнади ва шунча беллашувда мағлуб бўлди. "Қўқон-1912"нинг сафардаги тўплар нисбати 5-9.

Факт: "Қўқон-1912" сафарда қаторасига олтита ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Шунингдек, охирги иккита ўйини мағлубият билан тугаган. "Қўқон-1912" сўнгги бор сафарда "Пахтакор"дан очко олган. Жамоа 1:1 ҳисобини қайд этган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика