Latest news

09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  3 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  3 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  3 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  1 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  11 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7 22:44Усмон Дембеле ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди!  10 22:33The Best: Луис Энрике ФИФА талқинига кўра йил мураббийи деб топилди  2

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Олмалиқ" News

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Олмалиқ"

Бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Олмалиқ" баҳси билан олий лиганинг 17-тур учрашувларига старт берилади.

Бугун кун тартибидан битта ўйин ўрин олган ва бунда "Бунёдкор" Виктор Кумиков бошчилигидаги "Олмалиқ"ни қабул қилади. Ўйин 19:30да бошланади. 

Олий лига. 17-тур. 11 август

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Абдувоҳидов (Қарши)

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

ПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Бунёдкор" 8-ўринда (22 очко), "Олмалиқ" 4-ўринда (25 очко). 

Жамоаларни атиги уч очко жаратиб турибди ва "Бунёдкор" ғалаба қозонадиган бўлса, ўз ҳисобидаги очколарни "Олмалиқ"никига тенглаштириб олади. 

Бугун "Бунёдкор" стадионида қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда, негаки аввалги турда иккала жамоа ҳам дуранг ўйнади. "Бунёдкор" сафарда "Сўғдиёна" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, "Олмалиқ" ўз уйида "Бухоро"ни енга олмади - 1:1. 

Факт: Миржалол Қосимов клубга қайтганидан бери "Бунёдкор" ўз майдонида мағлуб бўлмади. Жамоа "Қўқон-1912", "Локомотив" ва "Насаф"ни мағлуб этган бўлса, "Пахтакор" билан дуранг ўйнади. 

Биласизми? "Олмалиқ" сафар ўйинларида ҳозирча 9 очкони қўлга киритган. Кумиков жамоаси иккита ўйинда ғалаба қозониб, уч марта дуранг ўйнаган ва яна учта учрашувда ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати 6-11. "Олмалиқ" сафар баҳсларида чемпионатнинг бошида "Бухоро", "Сўғдиёна" ва "Локомотив"га имкониятни бой берган. 

Факт: "Олмалиқ" олий лигада 5-турдан бошлаб кетма-кет 12 ўйинда ютқазмай келмоқда: олти ғалаба, олти дуранг. 

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ шаҳрида кечган биринчи давра учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган. Ўтган йил Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда эса "Бунёдкор" ўз рақибини 4:2 ҳисобида мағлуб этган. 

Х.Холиқов


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика