Latest news

09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  8 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  12 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  7 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  16 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  7

Бугун футбол. «Бунёдкор» — «Локомотив» News

Бугун футбол. «Бунёдкор» — «Локомотив»

Бугун олий лиганинг ушбу мавсумига якун ясалади. Ўз тарихида илк бор чемпионликни қўлга киритган «Локомотив» сафарда «Бунёдкор» меҳмони бўлади.

Соат 14:00да старт оладиган баҳс бир қарашда катта аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин, чунки иккала жамоа ҳам ўз мақсадига эришди. «Локомотив» чемпион бўлди, «Бунёдкор» эса иккинчи ўринни эгаллади. Лекин шунга қарамай, бугунги беллашув бир қатор саволларга жавоб бериши кутилмоқда.

Биринчидан, иккала жамоа ҳам ўз уйидаги ўйинларда шу пайтгача мағлуб бўлмади. Агар «Локомотив» бугун ғалаба қозонса, бу йил олий лигада ўз майдонида умуман ютқазмаган ягона жамоа бўлиб қолади.

«Локомотив» уйдаги учрашувларни якунлади ва ҳозирча шундай мақомга эга бўлиб турибди. Ўз навбатида «Бунёдкор» ҳам уй беллашувларида ҳали мағлуб бўлмаган. Бугун эса нимадир рўй бериши мумкин.

Иккинчидан, «Локомотив» кетма-кет бешта ўйиндан бери «Бунёдкор»дан гол ўтказмаяпти. «Темирйўлчилар» ўтган йил олий лигада бу рақибни иккала ўйинда ҳам мағлуб этишганди: уйда 3:0 ва сафарда 1:0. Шунингдек, бу мавсум биринчи даврада 0:0 ҳисоби қайд этилди.

2014 йил ўтказилган Ўзбекистон Кубоги финалида эса «Локомотив» 1:0 ҳисобида зафар қучган. Шу йилнинг 25 октябрь санасида ўтказилган Ўзбекистон Кубоги 1/2 финал дастлабки баҳсида ҳам «Локо» 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шундан бери «темирйўлчилар» хоҳ олий лига, хоҳ Кубок баҳслари бўлсин «Бунёдкор»дан гол ўтказишмаяпти. Ушбу анъана бугун ҳам давом этадими? Демак, бу ҳам ўйинга бўлган қизиқишни оширади.

Учинчидан, мавсум тўпурари бўлган Темурхўжа Абдухолиқов чемпионатни нечта гол билан якунлайди? Унинг ҳисобида ҳозирча 21та гол бор. Темурхўжа бугун ҳам тўп киритиб, ўз голлари сонини ошира оладими? Буни ҳам ўйин давомида билиб оламиз.

Тўртинчидан эса бугун «Локо» зафар қучгудек бўлса, сафардаги ғалабалари сони 10та бўлади. Ҳозирча «темирйўлчилар» ҳисобида сафар ўйинларида 9та ғалаба бор. Тўплар нисбати 32-16. Шундай экан, «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтадиган баҳсни диққат билан кузатамиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика