Latest news

19:46Каррагер: "Арсенал" - ЕЧЛни ютиши мумкин бўлган 4–5 клубдан бири"  0 19:40ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" (матнли трансляция)  45 19:15Ньом Винисиусни юзига ургани учун 2 та ўйинга четлатилди  0 18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  4 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  4 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  7 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  31 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  8

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Бухоро" News

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Бухоро"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 21-турига старт берилади.

Суперлига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турган "Бунёдкор" ўз майдонида 13-поғонада бораётган "Бухоро"ни қабул қилади. Учрашув 18:15да старт олади. 

"Бунёдкор"нинг бу йилги мақсади совринли ўринлардан бирини эгаллаш, яъни 3-ўриндан пастга тушмаслик. Бунинг учун имкон қадар очко йўқомаслик зарур бўлади. "Бухоро"нинг мақсади ҳам маълум, хавфли зонани тарк этиб мавсумни юқори ўринларда якунлаб қўйиш. 

Иккинчи давра бошланганидан бери "Бунёдкор" тўртта беллашувда зафар қучди ва барча ғалабалар уйдаги ўйинларда қўлга киритилди. "Бунёдкор" ўз майдонида "Динамо", "Сурхон", "Металлург" ва "Қизилқум" жамоаларидан устун келди. 

Лекин "Бунёдкор" охирги уч ўйинда фақат бир марта зафар қучди. "Қизилқум" Тошкентда 2:1 ҳисобида мағлуб этилганини айтмасак, "қалдирғочлар" "Локо" билан дуранг ўйнаб, сафарда "Қўқон-1912"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. 

"Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳам ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида ҳам терма жамоа, ҳам клубни бошқариш қанчалик таъсир кўрсатишини вақт ўтиб билиб оламиз. 

"Бухоро" иккинчи давра старт олгач сафарда тўртта ўйинда майдонга тушиб, шундан иккитасида ғалаба қозонди. Охирги иккита ғалаба сафарда қўлга киритилганини ҳисобга олсак, бухороликларнинг кайфияти анча яхши. 

"Бухоро" навбати билан Самарқандда "Динамо"ни, ундан кейин Қаршида "Насаф"ни мағлуб этиб қайтди. Агар бугун "Бунёдкор" ҳам мағлуб этилгудек бўлса бу чинакам сенсация бўлади. Лекин "Бунёдкор"дан уйдаги баҳсда очко йўқотишни кутиш қийин. 

Тошкентда ўтган охирги 5 ўйин 

2018. Иккинчи босқич. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0 

2018. Биринчи босқич. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:1

2017. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0 

2016. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0 

2015. "Бунёдкор" - "Бухоро" 2:0 

Охирги беш ўйинда фақат "Бунёдкор" зафар қучган. Тўплар нисбати 14-1. Шунингдек, уч марта 3:0 ҳисоби қайд этилган. Бухорода кечган биринчи давра учрашуви 2:2 ҳисобида якун топганди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика