Latest news

03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  10 01:15ЕЧЛ. Параллел давом этаётган барча учрашувларнинг онлайн натижалари битта саҳифада  19 01:10ЕЧЛ. "Барселона" – "Копенгаген". Каталонияликлар тезкор гол ўтказишди (онлайн ҳисоб)  20 01:00ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  26 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  2 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  2 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  8 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  3 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  5 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0 19:45"Перес эффекти". Флорентино Беллингем ва бошқа юлдузлардан муносабатни ўзгартиришни талаб қилди  21

Бугун футбол. АГМК - "Қизилқум" News

Бугун футбол. АГМК - "Қизилқум"

Бугун Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган баҳсларга старт берилади. Олмалиқда АГМК - "Қизилқум" учрашув бўлиб ўтади.

Аввало шуни айтиш керак, бугунги ўйин АГМК учун олий лигадаги 300-учрашув бўлади. Турнир жадвалида иккала жамоа ёнма-ён ўринларда бормоқда ва ҳар икки клуб бунгача 20 очкодан жамғарган.

АГМК ўтган тур Қаршидан ғалаба билан қайтди, "Қизилқум" эса ўз майдонида "Бухоро"га ютқазиб қўйди. АГМК шу пайтгача ўз уйида 9та учрашув ўтказиб, шундан фақат иккитасида ғалабага эришган. Олмалиқликлар уйда "Локомотив" ва "Бухоро"дан устун келишган. Тўртта ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, уч марта жамоа имкониятни бой берган. Тўплар нисбати 7-7.

Кўриб турганингиздек, АГМК ўз майдонида кўп гол ура олмаяпти. Бу жамоа сафарда бирмунча кўпроқ тўп киритган (11та). АГМК охирги икки турда ғалабага эришди ва бугун ҳам зафар қучадиган бўлса, биринчи марта кетма-кет учта учрашувда ғалаба қозонган бўлади.

Сафарда 9 бор майдонга тушган "Қизилқум" шундан учтасида уч очколи бўлган. Жамоа сафар ўйинларида "Сўғдиёна", "Қўқон-1912" ҳамда "Нефтчи"ни мағлуб этиб қайтган. "Қизилқум"нинг сафар учрашувларидаги тўплар нисбати 8-11.

Навоийда кечган биринчи давра ўйинида майдон эгалари 3:0 ҳисобида зафар қучишган. Бу ҳозирча Ҳамиджон Актамов шогирдларининг ушбу мавсум ҳисобидан ягона йирик ҳисобдаги ғалабаси бўлиб турибди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика