Latest news

13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  1 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   18 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон — ЧЕМПИОН! News

U-20 Осиё Кубоги. Ўзбекистон — ЧЕМПИОН!

Тошкентда U-20 Осиё Кубоги ўз ниҳоясига етди.

U-20 Осиё Кубоги

Финал

Ўзбекистон – Ироқ 1:0

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони. 19:00

Ҳакамлар: Муҳаммад Назми (Малайзия), Аҳмад Саид (БАА), Муҳаммад Зайрул (Малайзия), Яхё Алмулла (БАА), Файсал Эид (Қатар)

Назоратчи: Ден Хиалонг (Хитой)

Комиссар: Носир Алобеидли (БАА)

Гол: 1:0 — 72, Умарали Раҳмоналиев

Ўзбекистон U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 8.Беҳрузбек Асқаров (4.Абубакр Ашуров, 90), 10.Умарали Раҳмоналиев (с), 13.Зафармурод Абдирахматов (2.Иззатулло Пўлатов, 82), 14.Аббос Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов (18.Саидафзалхон Ахроров, 90), 22.Шерзод Эсанов (17.Нодирбек Абдураззоқов, 60), 23.Асадбек Жўрабоев (7.Пўлатхўжа Холдорхонов, 60)

Захира: 1.Эдем Неманов, 12.Асрорбек Кенжаев, 5.Жавоҳир Ўтамуродов, 9.Шаҳзоджон Неъматжонов, 11.Шаҳриёр Жабборов, 16.Шаҳзод Раҳматуллаев, 19.Шаҳзод Акрамов

Ироқ U-20: 22.Ҳуссайн Ҳассан, 4.Кадим Раад Хотам, 5.Абдул Раззоқ Қосим (8. Исмоил Аҳмад, 89), 6.Адам Толиб, 9.Мустафо Қобил (11. Ашар Али, 77), 10.Абдулқодир Айюб, 16.Али Жассим, 18.Али Содиқ (20. Чарбел Авни Шамун, 89), 19.Сажжад Муҳаммад, 21.Ҳайдар Абдулкарим (7. Муҳаммад Жамиил, 80)

Захира: 1. Аббос Карим, 12. Омран Заки, 3. Али Аббос, 13. Аббос Мажид, 14. Аббос Фадҳил, 15. Аббос Мане, 17. Мислим Мусса, 23. Аббууд Рабаҳ.

Огоҳлантириш: Сажжад Муҳаммад (34), Жаҳонгир Ўрозов (83)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! ЎЗБЕКИСТОН — ОСИЁ ЧЕМПИОНИ!

90+4. Бир дақиқа қолди, йигитлар, бор куч билан югуринглар, иштонидан тортинглар, лекин ўтказиб юборманглар.

90. Ўзбекистонда ўзгаришлар: Беҳрузбек Асқаров ва Маҳмуджон Маҳамаджанов ўрнига Абубакр Ашуров ва Саидафзалхон Ахроров туширилди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

89. Ироқда икки ўзгариш: Абдул Раззоқ Қосим ва Абдулқодир Айюб ўрнига Исмоил Аҳмад ва Аббос Фадҳил майдонга туширилди.

87. Абдураззоқовнинг жаримадан йўллаган зарбасига жиччагина аниқлик етишмади.

83. Жаҳонгир Ўрозов огоҳлантирилди.

83. Абдураззоқовнинг зарбасига аниқлик етишмади. Ҳечқиси йўқ, кайфиятни туширмаймиз. Ғазабларни ошкора этмаймиз. Ахир шунча тепки еса ҳам, тўпнинг чинқирагани эшитилгани йўқ-ку.

82. Ўзбекистон таркибида ўзгариш: Зафармурод Абдирахматов ўрнига Иззатулло Пўлатов учрашувни якунлаб қўяди.

80. Ироқ таркибида ўзгариш: Ҳайдар Абдулкарим ўрнига Муҳаммад Жамиил ўйинни давом эттиради.

77. Ироқ таркибида ўзгариш: Мустафо Қобил ўрнига Ашар Али майдонга туширилди.

Бугунги учрашувни кузатиш учун 33834 нафар томошабин ташриф буюрибди. Ташқарида ҳам шунчага яқин ишқибоз бўлса, ажабмас.

72. ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Раҳмоналиев ҳисобни очди! Хурсандчилигимдан ёнимдаги экранни уриб юборай дедим. Аммо ўйлаб қарасам, анча қиммат тураркан.


71. Пенальти! Файзуллаев рақибини алдади, ироқлик ҳимоячи эса уни тўхтатиб қолди. Ўзбекистон ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин.

66. Абдураззоқовнинг зарбасидан сўнг Ироқ посбони тиржайганча тўпни эгаллаб олди.

65. Боймуродовдан фантастик сейв! Жамоадошлари ундан битта чойхона қарздор.

60. Ўзбекистон таркибида икки ўзгариш: Шерзод Эсанов ва Асадбек Жўрабоев ўрнига Нодирбек Абдураззоқов ва Пўлатхўжа Холдорхонов майдонга туширилди.

58. Диққат марказидан кетмаётган Жўрабоевни бу сафар сумка кўтариб олган ходимлар йўқлаб чиқишди.

56. Жўрабоевнинг навбатдаги зарбаси қишлоқ йўлларининг қишдаги ҳолатига ўхшайди.

52. Ўйин арафасида ишқибозлар билет талашгани сингари футболчилар тўп талашиб қолишди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. Йигитларга омад! Рақибнинг "энасини кўрсатиб қўйишини" тилаб қоламиз. 

Биринчи бўлим статистикаси

Тўпни эгаллаб туриш: 54%-46%

Курашларда устун келиш: 46%-54%

Ҳаводаги курашларда устунлик: 42%-58%

Паслар: 191-171

Паслар аниқлиги: 78%-72%

Зарбалар: 6-2

Аниқ зарбалар: 1-1

Тайм якунланди. Бироз нафас ростлаб оламиз.

45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. Файзуллаев бир рақибини финт ишлатиб алдаб ўтди, иккинчисига келганда, тўхтатиб қолинди. Ҳакам эса қовоқларимизни уядиган қарор қабул қилди.

38. Ироқликлар бир лаҳза ҳапдори излашга мажбур қилди, аммо дарвозабонимиз бунга ҳожат йўқлигини исботлади.

34. Сажжад Муҳаммад набираларига Осиё кубоги финалида сариқ карточка олганман дея мақтаниб юрадиган бўлди.

31. Файзуллаев барчани "ГООООООЛЛЛЛ" деб бақиришга мажбур қилди, аммо ён ҳакам барча хурсандчиликларни чиппакка чиқариб, байроқчасини милицонер таёғига ўхшатиб олдинга чўзди.

29. Ироқликларнинг зарбасидан сўнг Ўзбекистон посбони Боймуродов қизларни қучгандек тўпни бағрига босиб олди.

27. Эсанов дарвоза ортида ўтирган томошабинларга тўпни совға қилди.

25. Жўрабоев дарвозабон билан яккама-якка вазиятдан фойдалан олмаганидан сўнг стадиондан эсон-омон чиқиб кетишни ўйлаб кўрса яхши бўларди.

24. Ироқликларда кўмир... йўғ-е, бурчак зарбаси демоқчи эдим. Русчани яхши билмайман, тўғри тушунасиз деган умиддаман.

22. Файзуллаев прессинг натижасида тўпни олиб қўйди, аммо виждони қийналди шекилли, тўпни рақиб дарвозабонига совға қилди.

21. Абдирахматов айтишга ноқулай қисмидан шикастланди.

19. Жўрабоев яна вазиятда чаққонроқ ҳаракат қила олмади. Оёғига гипс кийдириб бўлса ҳам Холдорхоновни майдонга тушириш керакмикан деган ўй келиб қолди.

15. Асадбек Жўрабоевга ҳужумни якунлашда маҳорат етишмади. Маҳорат бобида чиптасотар чайқовчилардан ўрнак олса бўларди.

10. Ортиқбоев ортиқча ҳаракат қилиб, Абдулкаримни йиқитди.

5. Жўрабоев рақиб дарвозаси томон бош билан зарбаси йўллади, аммо унинг орзулари кейинроқ амалга ошадиган бўлди.

3. Файзуллаев бурчак зарбаси амалга оширди. Аммо ироқлик футболчи тўпни дарвоза чегарасидан ўтказмади ва тўпга қизил паспортини бериб, ортга жўнатиб юборди.

1. Учрашув бошланди!

Бугун Ўзбекистон кўк, Ироқ оқ рангли либосда ҳаракат қилади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев учрашувни томоша қилишга ташриф буюрди.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди.


Эл қатори, мен ҳам футболчиларимизга битта тилак айтиб қоламан: "Ўйин давомида тезлигингиз стадионда айни дамдаги интернет тезлиги каби бўлмасин".


Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг финалга қадар етиб келгани кўпчилик учун фойдадан ҳоли бўлмади. Айниқса, "Ока, чипта керакми" дейдиганлар учун.


Бугун Ўзбекистон ёшларига фақат ва фақат ғалабани тилаб қоламиз, чунки нархи қизларнинг сочлари сингари ўсиб борадиган автомобиль олиш осон эмас. 


Осиёнинг 16 терма жамоаси мана шу шалпангқулоқ учун кураш олиб бормоқда. Амакимнинг шкафида кўрган гул соладиган вазага ўхшаб кетаркан-у, бироз ялтироқ ва қорин қўйган экан. 


Стадион бўйлаб вувузелалар ижро этилмоқда. Яхшиликка яхши-я, эртага анча вақтдан буён кўришмаган лор танишимни йўқламасам бўлгани эдим.


Айтганча, Аббос Файзуллаев асосий таркибда.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва финал расмийлари майдонда


Ҳали ўйин бошланмасдан туриб, стадион ичидаги атмосфера ҳам ажойиб. DJ Macarella ижросидаги мусиқага рақс тушиб юборишим ҳам мумкин-у, ижтимоий тармоқлар юлдузи бўлишни истамайман.


Ушбу жараён ҳам қайсидир маънода қизиқарли. "Ока, ўтказворинг, мана, билетим бор", "Оёғимни босволдинг-ку", "Вой, жоним", "Ока, билет керакмасми", "Қайдасан, нимага телефонни кўтармайсан", "О, анави фанаткани қара" деган гаплар қулоқларингиз остида жаоранглаган бўлса, ажабмас.


Майдонга одамлар дарё мисоли оқиб келишмоқда. Албатта, то чипталарида кўрсатилган ўриндиққа жойлашиб олгунга қадар мухлислар анча тер тўкишмоқда. Аввалига метро ёки автобусдан тушиб, ҳавомиз мусаффолигига шукроналар келтирса, сўнгра ичкари киргунга қадар ҳам яхшигина машаққатдан ўтишигатўғри келади.

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси "Бунёдкор"га етиб келди

Ассалому алайкум, стадионда ўтирган ёки стадионга кира олмаётган, эҳтимол, чипта нархини эшитиб, ўйинни стадион ташқарисидаги монитор орқали, балки диванга ёнбошлаб кўришни мақбул топган қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг ҳал қилувчи учрашувини биргаликда кузатиб борамиз. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Ироққа қарши баҳс олиб боради.

Rating: +94   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика