Latest news

17:43Суперлига. "Бухоро" – "Динамо". Таркиблар маълум  0 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  0 17:11Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  44 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  4 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  3 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  4 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  2 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  4 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  3 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филиппинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик  30

Бугун финал. "Барселона" Мадридда "Севилья" билан ўйнайди News

Бугун финал. "Барселона" Мадридда "Севилья" билан ўйнайди

Бугун "Ванда Метрополитано" стадионида "Барселона" Испания кубоги доирасида "Севилья"га қарши баҳс олиб боради.

Барселона – Севилья
Якшанба, 00:30, Мадрид, "Ванда Метрополитано". 

Бош ҳакам - Хесус Жиль.

Ушбу баҳс икки жамоа учун ҳам жуда муҳим. Улардан бири совринни қўлга киритади. "Барселона" Примеро чемпионлигига эришишига бир қадам қолди. Каталонияликлар кубокда ҳам ғолибликка эришиб, олтин дубль қўлга киритишга ҳаракат қилишлари аниқ.

"Севилья"даги ҳолат бироз қийинроқ. Жамоа бир вақтлар "Манчестер Юнайтед"ни ЕЧЛдан чиқариб юборганида, кўпчилик уларни қийин рақиб деб ўйлаганди. Аммо жамоа айни дамда ЛаЛига турнир жадвалининг 7-поғонасини эгаллаб турибди. Шу боисдан клуб Испания кубогини қўлга киритишга интилишига шубҳа йўқ.

Бироқ бундай қилиш жуда қийин. "Барселона" бу мавсум ЛаЛигада бирорта учрашувда мағлуб бўлмади ва айни дамда яхши ҳолатда. Икки жамоа ҳам ЕЧЛдан чиқиб кетган. Шу боисдан учрашув борасида бирор фикр билдириш жуда қийин.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Жамоалар ўзаро 157 учрашувда майдонга тушишган. Шуларнинг 86тасида каталонияликларнинг, 38тасида андалусияликларнинг қўли баланд келган. 33 баҳсда дуранг қайд этилган.

Жамоаларнинг ўзаро сўнгги 5 учрашуви:

31.03.2018 "Севилья" - "Барселона" 2:2
04.11.2017 "Барселона" - "Севилья" 2:1
05.04.2017 "Барселона" - "Севилья" 3:0
06.11.2016 "Севилья" - "Барселона" 1:2
17.08.2016 "Барселона" - "Севилья" 3:0

Жамоаларнинг бу мавсум ЛаЛигадаги илк учрашувида "Барселона"нинг қўли баланд келган - 2:1. 31 март куни "Севилья" майдонида кечган баҳсда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилган.

ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

- "Севилья" бу мавсум сафарда ўтган 17 учрашувнинг 6тасида ғалабага эришган.

- "Барселона" эса бу мавсум сафардаги 17 баҳснинг 11тасида рақибини мағлуб этган.

- Лео Месси "Севилья"га қарши ўтган сўнгги 5 учрашувда 4 бора гол киритган.

- "Севилья" "Барселона" билан сўнгги 5 баҳсда 4 марта гол урган.

- "Севилья" ўзининг сўнгги 10 учрашувидан 3тасида ғалаба қозонди, сўнгги 3тасида дуранг ўйнади.

- "Барселона" эса сўнгги 10 учрашувида ("Рома"га) бир марта мағлуб бўлди ва 7 бора ғалаба қозонди.

- Лео Месси "Барселона"даги охирги 3 баҳсида гол ура олмади.

- "Барселона" Испания кубогини энг кўп қўлга киритган жамоа ҳисобланади - 29 бора.

- "Барселона" Испания кубогидаги 41-финалида майдонга тушади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика