Latest news

00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  1 23:52КЧЖ. "Сиэтл Саундерс" - ПСЖ, "Атлетико" - "Ботафого"  1 23:43"Ал Ҳилол" Тео Эрнандесни сотиб олишга жуда яқин  0 22:52"Реал" Родригони 90 миллион еврога баҳолади. Агар "Арсенал"га қизиқ бўлган вингер сотилса, Алонсога керакли ярим ҳимоячи сотиб олинади   3 22:35Осимхен дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бирига айланиши мумкин  2 21:55Суперлига. Абдухолиқовга аталган оқшомда "Динамо" жорий мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  72 21:35Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Жайхун"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 21:15Фирмино учун янги чақириқ: Туркия клуби расмий таклиф билан чиқди  1 20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  1 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  36 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  1 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  2 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  4

Бугун Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланади News

Бугун Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланади

Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финали ва Европа лигаси 1/16 финалига қуръа ташланади.

Тадбир Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Гуруҳ ғолиблари иккинчи ўринни эгаллаган клубларга қарши ўйнашади. Битта гуруҳдан чиққан ва битта давлат шарафини ҳимоя қилаётган клублар бу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

Гуруҳда биринчи ўринни олганлар: "Манчестер Юнайтед", ПСЖ, "Рома", "Барселона", "Ливерпуль", "Манчестер Сити", "Бешиктош", "Тоттенхэм".

Гуруҳда иккинчи ўринни олганлар: "Базель", "Бавария", "Челси", "Ювентус", "Севилья", "Шахтёр", "Порту", "Реал".

1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари 13-14 ва 20-21 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 6-7 ва 13-14 март кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Чемпионлар лигаси финал учрашуви 26 май куни Киевдаги "Олимпийский" стадионида бўлиб ўтади.


ЕЧЛ қуръаси якунига етиши билан Европа лигасига қуръа ташлаш маросими бошланади. Битта гуруҳдан чиққан ва битта давлат шарафини ҳимоя қилаётган клублар бу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.

1-саватча: «Милан», «Арсенал», «Аталанта», «Атлетик», «Атлетико», «Брага», ЦСКА, «Динамо», «Лацио», «Лейпциг», «Локомотив», «Виктория» Плзень, «Зальцбург», «Спортинг», «Вильярреал», «Зенит».

2-саватча: АЕК, «Астана», «Селтик», «Црвена Звезда», «Боруссия» Дортмунд, «Стяуа», «Копенгаген», «Лудогорец», «Лион», «Марсель», «Наполи», «Ницца», «Эстерсунд», «Партизан», «Реал Сосьедад», «Спартак».

1/16 финал ўйинлари 15 ва 22 февраль кунлари бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Европа лигаси финал учрашуви 16 май куни Лион шаҳридаги "Стад-де-Лион" стадионида бўлиб ўтади.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика