Latest news

17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  0 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  0 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  9

Бугун Эктор Купернинг туғилган куни News

Бугун Эктор Купернинг туғилган куни

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Эктор Купернинг туғилган куни. У 64 ёшни қаршилади.

Салкам бир йил давомида бу мутахассис билан бирга ишлаб унинг кўплаб профессионал ва инсоний жиҳатларига тан бердим.

Купер ҳар доим футболчилар билан бир хил шароитда бўлишни истарди. Ўзи учун алоҳида имтиёз ва қулайликлар яратишни сўрамаган. Сафардаги ўйинларга учганимизда, ҳамиша самолётнинг эконом классида футболчилар билан бирга ўтирарди. Ҳеч қачон бизнесс классдан чипта олиб беришни талаб қилмаган (Хорижий мураббий у ёқда турсин, маҳаллий мураббийларимиз орасида ҳам сафардаги ўйинларга бизнес классда учмайдиган мураббийни билмайман).

Тошкентда ЎФА томонидан тақдим қилинган уйда бир ўзи яшар, хизматкордан воз кечганди. Барча уй ишларини ўзи қиларди. Уйда-ку майли, машғулотларда ҳам баъзан фишка ва накидкаларни ташиб юрганига гувоҳ бўлганман. Бундай ишларни бажаришдан ор қилмасди. Табиий қабул қиларди.



Терма жамоа делегациясидаги барча билан бирдек муносабатда бўларди. Бировнинг ишига аралашмас, ҳаммага хўжайинчилик қилишни ёқтирмасди. Осиё Кубогида матбуот анжуманига қайси футболчини олиб бориш ҳақида сўраганимда: "Сен матбуот котибисан. Буни ҳал қилиш сенинг ваколатингга киради. Исталган футболчини айтсанг, мен бирга олиб бораман", - деб айтганди.)

Бошқа миллат, бошқа диндаги одам бўлишига қарамай, ЎФА ва терма жамоада ишлайдиган инсонларнинг тўй ва маъракасига бориш учун албатта вақт топарди. Тўй бўлса, самимий табриклаб, аза пайтда кўнгил сўраб турарди. Ўзбекчасига айтганда, оқибатли инсон эди.

Feliz cumpleaños, Mister!


Ёқубжон Бобожоновнинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди

Rating: +59   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика