Latest news

08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  3 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш оладими?  5 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  2 07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  4 07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0 02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  3 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  31 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  4 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  7 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2 00:06ЛаЛига қайтди! Илк ўйинда Мадрид жамоаси Каталонияда ғалабага эришди  2 23:57Жованни Леони дунёнинг энг яхши ҳимоячиси кимлигини айтди  1

Бугун ЕЧЛда Англия дербиси, Клопп Гвардиолага қарши (Превью) News

Бугун ЕЧЛда Англия дербиси, Клопп Гвардиолага қарши (Превью)

Бугун Европа чемпионлар лигасининг чорак финалида Англия дербиси бўлиб ўтади.

"Ливерпуль" (Англия) – "Манчестер Сити" (Англия)
Чоршанба, 23:45. "Энфилд"
Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)
Жароҳатланганлар: Эмре Жан (сўроқ остида), Жо Гомес, Рагнар Клаван, Адам Лаллана, Жоэл Матип - Серхио Агуэро, Бенжамен Менди

Англия дербиси қизиқарли ўтиши шубҳасиз. Томонлар ЕЧЛ доирасида илк марта ўйин ўтказишади.

Йил бошида жамоалар "Энфилд"да ҳақиқий шоу уюштириб беришганди. "Қизиллар"нинг ҳам "кўклар"нинг ҳам мухлислари яна шундай футбол кўришни исташаётгани бор гап. Клопп ва Гвардиола жамоалари жуда ҳужумкор ўйин намойиш этишмоқда. Улар бемалол яна ўша каби учрашувни мухлисларга туҳфа этишлари мумкин. Бироқ турнирнинг савиясидан келиб чиққан ҳолда айтишимиз мумкинки, қайсидир томон бироз ҳимоявий ўйин намойиш этиш эҳтимоли ҳам бор.

"Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"нинг "Этихад"даги баҳсида "қизиллар" йирик 0:5 ҳисобида мағлуб бўлганди. Албатта, "Ливерпуль" кейинчалик ўз аламини олди, бироқ бу мағлубият "шаҳарликлар"нинг турнир жадвалидаги ўрнига ҳеч қандай таъсири бўлмади. Шунчаки, "Сити"нинг ғалабали серияси якунланганди.

Чоршанба куни "Энфилд"да "Манчестер Сити" бироз эҳтиёткор ўйин намойиш этиши мумкин. Гвардиола "Ливерпуль"нинг уч футболчиси - Муҳаммад Салоҳ, Садьо Мане ва Алекс Окслейд-Чемберлендан ҳавфсираётганини айтиб ўтди.

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

ЖАМОАЛАРНИНГ ЎЗАРО СЎНГГИ УЧРАШУВИ

Англия. Ливерпуль, "Энфилд". 53 285 томошабин.

Бош ҳакам: Эндрью Марринер.

"Ливерпуль" - "Манчестер Сити" 4:3

Голлар: Алекс Окслейд-Чемберлен 9, Роберто Фирмино 59, Садьо Мане 61, Муҳаммад Салоҳ 68 - Бернардо Сильва 84, Илькай Гюндоган 90+1.

"Ливерпуль": Кариус - Робертсон, Ловрен, Матип, Гомес - Вийналдум, Жан, Окслейд-Чемберлен - Мане, Фирмино, Салоҳ.

"Манчестер Сити": Эдерсон - Отаменди, Дельф, Стоунз, Уолкер - Де Брюйне, Роза, Гюндоган - Сане, Стерлинг, Агуэро.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР

Юқорида айтилганидек, томонлар ЕЧЛда илк марта тўқнаш келишади. Жамоалар ўзаро 179 учрашув ўтказишган. Шуларнинг 87тасида мерсисайдликларнинг қўли баланд келган бўлса, 45 баҳсда "шаҳарликлар"нинг қўли баланд келган. 47 учрашувда дуранг қайд этилган. "Ливерпуль" 317, "Манчестер Сити" 237 гол киритган.

Жамоаларнинг ўзаро сўнгги 5 учрашуви:

2016 йил 3 март. "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" 3:0

31 декабрь 2016 йил. "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" 1:0

19 март 2017 йил. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 1:1

9 сенябрь 2017 йил. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 5:0

14 январь 2018 йил. "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" 4:3

ФАКТЛАР

- "Ливерпуль" 2008 йилдан буён илк марта ЕЧЛнинг чорак финалигача етиб келди. Ўша йили жамоа "Челси"дан мағлуб бўлганди.

- "Ливерпуль" еврокубокларда ўз майдонида 14 учрашувдан буён мағлуб бўлмаяпти (9 ғалаба, 5 дуранг). Жамоа ўз майдонида сўнгги марта 2014 йилда "Реал"дан 0:3 ҳисобида ютқазганди.

- "Ливерпуль" бу мавсум ЕЧЛдаги энг самарали жамоа. "Қизиллар" ҳисобида 28 гол бор. Турнир рекорди "Манчестер Юнайтед"га тегишли - 32 гол.

- "Манчестер Сити" иккинчи марта ЕЧЛнинг ушбу босқичига етиб келди. 2016 йилда жамоа икки ўйин ҳисобига кўра ПСЖни мағлуб этганди.

- Клопп-Гвардиола баҳсида германиялик мутахассисдан 5 ғалаба бор. У Гвардиолани энг кўп мағлуб этган мураббий ҳисобланади.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика