Latest news

08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  0 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  160 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2

Бугун ЕЧЛ ва Европа лигаси чорак финалига қуръа ташланади News

Бугун ЕЧЛ ва Европа лигаси чорак финалига қуръа ташланади

Бугун Ньондаги УЕФА штаб-квартирасида Европа чемпионлар лигаси ва Европа лигаси чорак финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.


ЕЧЛ 1/4 финалига йўл олган жамоалар билан танишиб олинг:
"Бавария" (Германия),
"Боруссия" (Дортмунд, Германия),
"Атлетико" (Испания),
"Барселона" (Испания),
"Реал" (Мадрид, Испания),
"Пари Сен-Жермен" (Франция),
"Манчестер Юнайтед" (Англия),
"Челси" (Англия) .

Чорак финалда саватчалар бўлмайди, яъни исталган жамоа исталган жамоага қарши тушиб қолиши мумкин. Чемпионлар лигасига қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Чорак финалнинг биринчи ўйинлари 1-2 апрель кунлари, жавоб баҳслари эса 8-9 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг бу йилги финали 24 май куни Лиссабондаги "Эштадиу ду Бенфика" стадионида бўлиб ўтади.





Тошкент вақти билан соат 17:00да эса Европа лигасининг чорак финалига қуръа ташлаш маросими бошланади.

1/4 финалига йўл олган жамоалар:
"Бенфика" (Португалия),
"Порту" (Португалия),
"Ювентус" (Италия),
"Валенсия" (Испания),
"Севилья" (Испания),
"Лион" (Франция),
"Базель" (Швейцария),
"АЗ Алкмаар" (Голландия).

Чорак финалда саватчалар бўлмайди, яъни исталган жамоа исталган жамоага қарши тушиб қолиши мумкин. Европа лигасига қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Чорак финалнинг биринчи ўйинлари 3 апрель кунлари, жавоб баҳслари эса 10 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг бу йилги финали 14 май куни Туриндаги "Ювентус" стадионида бўлиб ўтади.


Сайтимиз орқали иккала қуръа ташлаш маросимини матнли трансляция қиламиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика