Бугун "CA" 5 ёшга тўлди, тадбир эса бўлади...
03 dec 2015 16:11
News
Бугун "CA" 5 ёшга тўлди, тадбир эса бўлади...
Шу боисдан айнан ушбу санани ўзимиз учун туғилган кун сифатида нишонлашни одат қилдик.
2014 йилги туғилган кунимиз кўпчиликнинг ёдида қолган эди. Камолиддин Кенжаевга бағишланган кечамизда 50 млн сўмдан зиёд пул йиғилганди. 2013 йил эса Осиё чемпионатида ғалаба қозонган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ва олий лигамиз юлдузлари сайтимизнинг қадрдон ўқувчиларига қарши баҳс олиб боришган эди. 2012 йил ҳам ёмон бўлмаган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари сайтимиз "юзер"ларига қарши майдонга чиққан эдилар.
Аввало, бугунги кундаги савияга чиқишда сайтимизнинг барча фидоий ходимларига катта раҳмат айтаман! Айнан аҳил ва иноқ жамоа туфайли бугунги ютуқларга эришяпмиз деб ўйлайман. Футбол бу шунчаки оддий ўйин ва уни деб дилхиралик қилиш керак эмаслигини доимо таъкидлаб келганмиз. Бундан кейин ҳам шундай бўлади.
Бу сафар ҳеч қандай тадбир йўқми, дейсизми? Очиғи, режамизда йўқ эди. Лекин куни кеча "Фейсбук" ижтимоий тармоғида Олимжон Эргашев томонидан қилинган мурожаат йилни тадбир билан якунлашга ундади. Гап шундаки, Олимжон аканинг фарзанди Ҳасанжон операция қилинишга муҳтож. Шунинг учун навбатдаги акциямиз Ҳасанжон Эргашевга бағишланади. Бу ҳақида бироздан кейин тўлиқ ахборотга эга бўласиз.
Comments