Latest news

12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  1 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  1 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  0 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  5 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  8 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7 08:15Расман: "Хоразм" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:48Вадим Абрамов: "ЦСКАни ҳар куни ҳам ютавермаймиз"  6 05:08"Ал Ҳилол" пешқадам бўлишига қарамай, аутсайдер билан баҳсда очко йўқотди  0 04:00А Серия. "Рома" ва "Милан" ўртасидаги баҳсда ғолиб аниқланмади  15 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  3 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  35

Бугун биринчи лига бор. Эсингиздами? News

Бугун биринчи лига бор. Эсингиздами?

Бугун биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 9-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Бошқача айтганда, бугундан иккинчи давра баҳсларига старт берилади. Биринчи давранинг охирги турида мезбонлик қилган жамоалар бу турда айнан шу рақибларга қарши меҳмонда ўйнашади. Бир қатор қизиқарли учрашувлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Ўтган тур сафарда дуранг қайд этган “Истиқлол” бугун ўз майдонида “Шердор”ни қабул қилади. “Истиқлол” ўз майдонида ғалаба қозонишга ҳаракат қилиши турган гап, қолаверса, жамоа охирги тўрт ўйиндан бери мағлубиятга учрамади. “Шердор” эса кетма-кет икки ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Демак, мазкур баҳснинг қизиқарли ўтиши кутилмоқда.

Косоннинг “Аланга” жамоаси пойтахтда “НБУ-Осиё” меҳмони бўлади. Бугунги кунда “Аланга” оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Жамоа саккизта ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонди. “НБУ-Осиё” эса охирги уч учрашувдан бери мағлуб бўлмади.

“Пахтакор-2” ҳам худди “Аланга” сингари атиги бир марта ғалаба қозонди. Бугун Мўминжонов шогирдлари Қибрайда “Зарафшон”ни қабул қилишади. Бу ўйинда меҳмонларнинг имконияти бироз юқори баҳоланмоқда.

Тошкентнинг яна бир жамоаси “Оқтепа” эса ўз уйида “Регистон”ни қабул қилади. Маълумки, “Оқтепа” асосан уй жамоаси ҳисобланади ва уларнинг ғалабага бўлган имконияти кўпроқ. “Регистон”га келсак, бу жамоа сафарда ўтказилган охирги икки беллашувда мағлуб бўлди.

Олий лигага чиқиш учун асосий даъвогарлардан бири “Андижон” ўз уйида “Спартак” билан куч синашади. Албатта, “Спартак” яхши жамоа, лекин уларда ғолиблик руҳияти етишмаяпти. “Андижон” эса аллақачон ўз ўйинини топиб олган.

Олий лига сари дадил одимлаётган “Машъал” бу турда “Қўқон-1912” меҳмони бўлади. Муборакда кечган ўйиндан сўнг қўқонликлар устози Тоҳир Кападзе ўз майдонимизда бўладиган баҳсда “Машъал”га жиддий қаршилик кўрсатамиз деб айтиб ўтганди. Кўрамиз, Тоҳир ака ваъдасининг устидан чиқа олармикин.

Биринчи лига. Иккинчи босқич
9-тур. 23 сентябрь
«Истиқлол» – «Шердор»
Имкониятлар:
55-45.

«НБУ-Осиё» – «Аланга»
Имкониятлар:
50-50.

«Пахтакор-2» – «Зарафшон-ПФК»
Имкониятлар:
40-60

«Оқтепа» – «Регистон»
Имкониятлар:
65-35.

«Андижон» – «Спартак»
Имкониятлар:
70-30.
 
«Қўқон-1912» – «Машъал»
Имкониятлар:
40-60.

«Косонсой» – «Хоразм»
Имкониятлар:
50-50.
 
«Чуст-Пахтакор» – «Орол»
Имкониятлар:
65-35.
 

Хайрулла ХОЛИҚОВ. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика