Latest news

18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  0 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  0 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  16 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  2 17:18"Барселона" ҳимоячисини МЮга сотишга тайёр  11 16:55Эрон – Ўзбекистон учрашувига ўмонлик ҳакамлар тайинланди  8 16:35Гвардиола Ҳоланднинг жароҳати ҳақида нималар деди?  7 16:12Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Доҳада "Aspire" академиясига қарши назорат баҳсларида қатнашади  2 15:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичига қачон қуръа ташланади?  0 15:32УEФА президенти: "Албатта, Родри "Олтин тўп"га лойиқ эди"  64 15:10"Машъал" 2 нафар тажрибали футболчи билан шартнома тузди  0 14:51"Сурхон" "ФарДУ"га имкониятни бой берди  1 14:35"Контега қарши битта ўйин бир йиллик тажрибага тенг"  2 14:08Гвардиола олдида катта танлов: "Сити"да қолиш ёки янги чақирувни қабул қилиш  36 13:39"Челси" "Барселона" аъзоси учун 30 млн евро тўлашга тайёр  3

Бугун Англияда классик тўқнашув: МЮ - "Арсенал". Превью News

Бугун Англияда классик тўқнашув: МЮ - "Арсенал". Превью

Англияда классик футбол оқшоми.

Туманли албионнинг яқин ўтмишдаги энг қудратли икки жамоаси "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўзаро беллашади. 7-тур доирасидаги баҳс "Олд Траффорд"да бўлиб ўтади.

АПЛ, 7-тур
30.09.2019, 23:55
"Олд Траффорд", Манчестер
"Манчестер Юнайтед" - "Арсенал"
Бош ҳакам:
Кевин Френд

Бугунги учрашувга "The Guardian" нашри тақдим этган тахминий таркиблар




Ўйнамайди: Эрик Байи, тимоти Фосу-Менса, Антони Марьсяль, Маркус Рашфорд, Диогу Далот, Анхел Гомеш – Смит Роув, Александр Лаказетт, Эктор Бельерин.
Сўроқ остида: Поль Погба, Люк Шоу – Мавропанос.

Мухлислар ҳар иккала жамоадан ҳам юқори натижалар кутишади. Аммо, ўтган мавсум МЮ ҳам, "Арсенал" ҳам чемпионатни Чемпионлар лигаси зонасида якунлай олмади. Натижада улар ҳозир Европа лигасида тўп тепишмоқда. Бир сўз билан айтганда жамоалар ўзларининг энг яхши ҳолатида эмаслар.


"Манчестер Юнайтед" ҳозир яхши формада эмас, исталган жамоага ютқазиб қўйиши мумкин бўлган ҳолатда. Ҳужум чизиғида муаммолар жуда кўп, Рашфорд, Марьяль, Гомеслар ўйинни ўтказиб юборишади. Ўзи шундоқ ҳам якуний зарбани беришда етарлича муаммоларга дуч келаётган Сульшер шогирдлари учун юқоридаги йўқотишлар янада салбий тасир кўрсатиши мумкин. Мураббий эса жамоани мутлақо янгидан қураётгани ва ҳаммаси изига тушиб кетиши учун узоқ вақт зарурлигини таъкидламоқда. Норвегиялик кўзлаган ниятига ета оладими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади.

Ўз навбатида меҳмонлар ҳам энг яхши ҳолатидалар дейиш қийин. Бу нарса кўпроқ ҳимоя чизиғи билан боғлиқ, айниқса марказий ҳимоя билан. Папастатопулос ва Давид Луиз ишончли ўйин кўрсата олишмаяпти. Жамоа 6 ўйинда 10та гол ўтказиб улгурди. Ҳужум эса ёрқинроқ кўринмоқда. Обамеянг порлашда давом этмоқда. Нима бўлганда ҳам "Арсенал" доимо ҳужумкор ва томошабоп футболни афзал кўрган. Бугун ҳам улардан шуни кутиб қоламиз.

Қизиқарли фактлар:
- "Манчестер Юнайтед" жамоаси АПЛ доирасида "Арсенал"га қарши охирги 12та уй ўйинида мағлубият нималигини билмай келмоқда (8 ғалаба, 4 дуранг);
- "Канонирлар" Премьер-лигада сўнгги бор 2006 йилнинг сентябрь ойида "Олд Траффорд"дан ғалаба билан қайтишган - 1:0;
- "Арсенал" АПЛнинг охирги 4 ўйинида камида иккита гол ўтказиб юбормоқда, шу билан бирга уч турдан бери камида иккитадан гол уриб келишмоқда;
- Жесси Лингард "Юнайтед" таркибида барча мусобақаларда "Арсенал"га тўртта гол урган. Футболчи бошқа ҳеч бир жамоага бунча кўп гол урмаган;
- Пьер-Эмерик Обамеянг Премьер-лига доирасида охирги 13та ўйинда 13та тўп киритди. Жорий мавсумнинг 6 учрашувида 6та гол, бу "Арсенал" футболчиси учун 2007-2008 йилги мавсумдан буён энг яхши кўрсаткич. Ўшанда Эммануэль Адебайор стартдаги турларда шунча гол урган;
- "Арсенал" 2006-2007 йилги мавсумдан бери илк бор "Манчестер Юнайтед"ни кетма-кет иккита ўйинда мағлуб этишга ҳаракат қилади.



Унаи Эмери: "Ушбу учрашув доимо буюк бўлиб келган: олдин ҳам, ҳозир ҳам, кейин ҳам.
Испаниядалигимда ҳам МЮ - "Арсенал", "Арсенал" - МЮ учрашувини томоша қилардим ва доимо ўйин кескин кечарди. Эртага кечаси ҳам шундай ўйин бўлади деб ўйлайман.
Биз ўйинларда кўп нарсаларга эришишни истаймиз. Ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз. Футболчилар навбатдаги баҳсни интиқлик билан кутишяпти ва улар 3 очко учун ўйнашади.
Сульшер тажрибали ва клубни идеал тарзда билади. У юқори даражада рақиблик қилишни эплай олади. Унинг вазифаси ҳам биз каби - барқарорликка эришиб, кучли тўртликка кириш".


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика