Latest news

12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  0 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  4 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  20 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  2 08:15Ислом Исмоилов: "Зич тақвим бизга баҳона бўлолмайди. "Нефтчи" ўз мақсадидан чекинмайди"  11 07:53Умар Эшмуродов: "Бу йилги мавсум ҳам қизиқарли ўтишини кутмоқдаман"  0

Бугун "Андижон" ўз уйида "Сурхон"ни қабул қилади News

Бугун "Андижон" ўз уйида "Сурхон"ни қабул қилади

Бугун мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида биринчи лиганинг 23-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Хусусан турнинг марказий учрашуви Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида бўлиб ўтади. Унда маҳаллий “Андижон” жамоаси Термизнинг “Сурхон” клубини қабул қилади. Олий лигага чиқиш учун курашаётган ушбу жамоаларнинг биринчи даврада ўтказган баҳсида (2:2) юзага келган ўзаро жанжал кейинчалик жуда кўп баҳс мунозарага сабаб бўлганди. Шу боис бўлса керак, бугунги ўйин ҳам кўпчиликни эътиборини тортмоқда.
Кеча термизликлар тушликдан сўнг поездда Андижон шаҳрига етиб келди ва “Элита” меҳмонхонасига бориб жойлашди. Кечки пайт эса Сергей Ковшов шогирдлари Бўстон даҳасидаги “БЎФМ” майдонида ўйинолди машғулотини ўтказди. Шуни айтиш лозимки, машғулот чоғида украиналик Владислав Павленко кутилмаганда юзидан жарохат олиб, вилоят шифохонасига олиб кетилди. Бизнингча катта эхтимол билан у бугунги учрашувни захирада ўтказади. “Сурхон” таркибида бугунги кунда қайси футболчилар ўйнаётгани андижонлик ишқибозларни қизиқтириши турган гап. Шу боис кечаги машғулотда ўзимиз кўрган айрим ўйинчиларни келтириб ўтамиз. Дарвозабонлар Руслан Матниязов ва Акром Ходжаев. Ўйинчилардан Миржалол Қурбонов, Нажмиддин Нормуродов, Сарвар Холматов, Низомжон  Норов, Акмал Абдураҳмонов, Сардор Расулов, Фаррух Ҳайдаров, Нуриддин Ҳасанов ҳамда Азизбек Усмонов “Сурхон” жамоаси билан Андижонга етиб келган.
“Андижон” жамоасига келадиган бўлсак, Усмон Тошев ўз шогирдлари билан кеча кечги пайт “Соғлом авлод” стадионида ўйинолди машғулотини ўтказди. Таркибда иккита йўқотиш мавжуд. Тажрибали марказий ҳимоячи Ҳамза Каримов яқинда кутилмаганда жарохат олиб сафдан чиқди. Ундан ташқари иқтидорли ярим ҳимоячи Ойбек Нурматов сариқ карточкалари сони 4тага етгани сабабли бугунги учрашувни мухлислар қаторида кузатиб боради. Бош мураббий уларнинг ўрнига бошқа футболчиларни қўйган холда, машғулотларда яна бир бор синовдан ўтказди. Умид қиламизки таркибдаги йўқотишлар бугунги учрашувда “Андижон”га у қадар салбий таъсир ўтказмайди.



* “АНДИЖОН” ва “СУРХОН” шу кунгача ўзаро 25 маротаба тўқнашган келган.

* Устунлик “бургутлар” томонида!

* Андижонликлар ҳисобида 14та ғалаба бор.

* 6та ўйинда термизликларнинг қўли баланд келган.

* Қолган 5та учрашувда томонлар дурангга эришган.

* Ўтказилган 25та ўйинда “Андижон” рақиб дарвозасига 56та тўп киритиб, ўз дарвозасидан 34та гол ўтказиб юборган.

* Умумий очколар сони “Андижон”да 47, “Сурхон”да 23 эканлигини айтиш даркор.

* “Андижон”нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси – 5:0.

* “Сурхон” да эса бу борадаги кўрсаткич, 3:1.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАРДА ҚАЙД ЭТИЛГАН НАТИЖАЛАР:

31.03.1992
Сурхон – НАВРЎЗ (Андижон) 1:1.

01.11.1992
НАВРЎЗ – Сурхон +/-

22.06.1994
НАВРЎЗ – АСК 1:2

14.09.1994
АСК – НАВРЎЗ 3:2

23.04.1995
АСК – НАВРЎЗ 2:2

07.10.1995
НАВРЎЗ – АСК 0:0

24.04.1996
НАВРЎЗ – АСК 3:0

28.10.1996
АСК – НАВРЎЗ 2:3

16.07.1997
АНДИЖОН – Сурхон 5:1

12.08.1997
Сурхон –АНДИЖОН 1:0

21.06.1998
АНДИЖОН – Сурхон 6:2

14.08.1998
Сурхон – АНДИЖОН 3:1

18.04.1999
АНДИЖОН – Сурхон 1:0

02.10.1999
Сурхон – АНДИЖОН 4:4

24.05.2000
АНДИЖОН  – Сурхон 4:0

26.08.2000
Сурхон – АНДИЖОН 0:5

18.05.2001
Сурхон – АНДИЖОН 2:4

11.09.2001
АНДИЖОН  – Сурхон 1:0

20.04.2002
АНДИЖОН  – Сурхон 4:2

26.10.2002
Сурхон  – АНДИЖОН 3:1

06.04.2003
АНДИЖОН  – Сурхон 2:1

22.10.2003
Сурхон  – АНДИЖОН 0:1

26.06.2004
Сурхон  – АНДИЖОН 2:1

14.08.2004
АНДИЖОН  – Сурхон 2:1

04.06.2017
Сурхон - АНДИЖОН 2:2

БУГУНГИ УЧРАШУВНИ РАВШАН ЭРМАТОВ БОШҚАРИБ БОРАДИ!


"Андижон" - "Сурхон" учрашувига бўлган қизиқиш юқори. Кескин ва муросасиз руҳ остида ўтиши кутилаётган баҳсни таниқли ҳакам, ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошқариб борадиган бўлди. Унга қанотларда доимий ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов билан Жаҳонгир Саидов ассисентлик қилиб боради.  


Биринчи Лига, 23-тур

3 сентябрь (якшанба)

«Андижон» (Андижон) – «Сурхон» (Термиз)

Ҳакамлар: Равшан Эрматов (Тошкент), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент)

Назоратчи: Марат Исмаилов (Тошкент).

Эслатиб ўтамиз учрашув соат 17:00да бошланади. Чипталар стадион кассаларида сотилмоқда.

«Андижон» матбуот хизмати.  

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика