Latest news

15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  1 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  5 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  5 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  1 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  22 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3

Бугун "Ал Жазира" "Реал" билан ўйнайди, Рашидов тушмаса нимаси қизиқ? News

Бугун "Ал Жазира" "Реал" билан ўйнайди, Рашидов тушмаса нимаси қизиқ?

Бугун клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан ўрин олган "Ал Жазира" - "Реал" баҳси бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақт билан 22:00да бошланади.

Мусобақанинг ярим финалидан ўрин олган ушбу баҳсга эътибор юқори бўлиши мумкин эди, агарки икки беллашувда "Ал Жазира" таркибида ҳамюртимиз Сардор Рашидов майдонга тушганида. Аммо аввалги иккита ўйинда бундай бўлмади. "Ал Жазира" дастлаб "Оклэнд Сити"ни, ундан кейин "Урава Редс"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, бироқ ҳар иккала учрашувда Сардор Рашидов иштирок эта олмади.

Мураббий уни захирада қолдириб, ҳатто иккинчи таймда ҳам туширмади. Мана энди бугун "Ал Жазира" Европа чемпионлар лигаси ғолиби "Реал" билан ўйнайди. Ютган финалга йўл олади. Ҳозир биз учун ким ғалаба қозонишидан кўра, Рашидовнинг майдонга тушиш-тушмаслиги бирламчи бўлиб турибди. Агар жиззахлик ярим ҳимоячи ўйинда иштирок этса, бундан ҳаммамиз хурсанд бўламиз. Мабодо яна захирада қоладиган бўлса, унда "Ал Жазира" "Реал" билан ўйнади нима-ю, бошқа билан ўйнади нима.

Х.Холиқов.

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика