Latest news

08:20`Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  3 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1

Бугун Африка миллатлар кубоги старт олади News

Бугун Африка миллатлар кубоги старт олади

Бугун, 14 январь куни Габон мамлакатида ҳисоб бўйича 31-Африка миллатлар кубоги мусобақаси бошланади.

Унда қора қитъанинг энг кучли 16та терма жамоаси бош соврин учун кураш олиб боради. Чемпион шу йил Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги мусобақасида ҳам иштирок этиш имкониятини қўлга киритади.



Мусобақа ўйинлари Габон мамлакатининг тўрт шаҳрида жойлашган тўрт стадионда бўлиб ўтади. Баҳслар бўлиб ўтадиган шаҳар ва стадионлар:

Либревиль - "Стад Де Амитие" (40000 томошабин)
Францевиль - "Стад Де Францевиль" (22000)
Ойем - "Стад Д'Ойем" (20000)
Порт-Жентиль - "Стад Де Порт-Жентиль" (20000)



Мусобақада иштирок этиш бўйича Миср терма жамоаси мутлоқ рекордчи. "Фиръавнлар" бу йил 23-марта қитъа кубогида қатнашишади. Ундан кейинги ўринларда Кот-д’Ивуар (22 марта) ва Гана (21 марта) жамоалари қайд этилишган. Гвинея-Бисау терма жамоаси бу йил илк бор Африка кубоги финал босқичида иштирок этади. Уганда эса 1978 йилдан бери мусобақада илк бор қатнашади.

Миср терма жамоаси чемпион бўлишда ҳам қитъада рекордчи. Бу терма жамоа 7 марта Африкада тенгсиз бўлган. Сўнгги бор Миср 2010 йилда чемпионликка эришганди. Гана ҳамда Камерун терма жамоалари 4 мартадан чемпионликни нишонлашган.

Бу йилги мусобақада иштирок этаётган яна ДР Конго, Марокаш, Жазоир, Кот-д’Ивуар ва Тунис терма жамоалари ҳам камида бир мартадан Африка кубогини қўлга киритишган.

Сўнгги Африка кубоги бундан икки йил олдин Экваториал Гвинеяда бўлиб ўтганди. Ўшанда Кот-д’Ивуар терма жамоаси финалда Ганани пенальтилар сериясида мағлуб этиб чемпионликка эришганди. Айни пайтда Яя Туре ва Дидье Дрогбанинг собиқ жамоаси Африканинг амалдаги чемпиони ҳисобланади.



АФРИКА МИЛЛАТЛАР КУБОГИ-2017

"A" гуруҳи: Габон, Буркина-Фасо, Камерун, Гвинея-Бисау
"В" гуруҳи: Жазоир, Тунис, Сенегал, Зимбабве
"С" гуруҳи: Кот-д’Ивуар, ДР Конго, Марокаш, Того
"D" гуруҳи: Гана, Мали, Миср, Уганда

1-тур
14 январь

21:00 - Габон - Гвинея-Бисау
23:55 - Буркина-Фасо - Камерун

15 январь
21:00 - Жазоир - Зимбабве
23:55 - Тунис - Сенегал

16 январь
21:00 - Кот-д’Ивуар - Того
23:55 - ДР Конго - Марокаш

17 январь
21:00 - Гана - Уганда
23:55 - Мали - Миср


Африка миллатлар кубогини www.championat.asia билан бирга кузатиб боринг.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика