Latest news

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  8 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  38 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

Бугун 4 карра Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками Ноил Лутфуллин 58 ёшга тўлди News

Бугун 4 карра Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками Ноил Лутфуллин 58 ёшга тўлди

Таваллуд айёмини нишонлаётган ўзбек футболи намояндаларини унутилмас кунлари билан қутлашда давом этамиз.

Бугун собиқ ФИФА рефериси, Ўзбекистоннинг 4 карра энг яхши ҳаками, 9 йил давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар департаментига раҳбарлик қилган Ноил Лутфуллин ўз оиласи, яқинлари даврасида қутлуғ 58 ёшини қарши олмоқда.

Ноил Лутфуллин - 1961 йилнинг 13 июнь куни Бухорода дунёга келган. Саккиз ёшида тўп тепишни бошлаган. “Строитель”, “Бухоро”, “Текстильшик”, “Ёш куч” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. 1987 йилда у Бухоро давлат педагогика институтидаги тахсилни тамомлаган. Бухоро халқ таълими бошқармасига қарашли болалар спорт мактабларида методист, яъни йўриқчи бўлиб ишлади. Шу билан параллел равишда ўйинларда ҳакамлик қилиб, тажрибасини ошириб борган.

Ўзбекистон чемпионатида жами 260 та учрашувда бош ҳакам вазифасини бажарган. Фаолиятида 4 маротаба Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками деб топилган. 1994 йилдан ФИФА рефериси сифатида Осиё Чемпионлар кубоги, Кубок эгалари кубоги, Олимпиада ва Осиё ўйинларининг саралаш баҳслари, Германия яшил майдонларида ўтган ЖЧ-2006 саралаш учрашувларида бош ҳакам сифатида ишлаган. 1996, 2000 ва 2006 йилларда Москвада ўтказилган МДҲ мамлакатлари кубоги ўйинларида ҳакамлик қилган. 2008 йилдан Ўзбекистон чемпионати учрашувларида назоратчи вазифасини бажарган. 2009-2017 йиллар оралиғида Ўзбекистон футбол федерацияси (ўша пайтлар федерация деб юритилган, ҳозир ассоциация) Ҳакамлар департаменти бошлиғи бўлган. Яна бир тажрибали собиқ ҳакамимиз Бобур Ҳайдаров Ноил Лутфуллинга ўринбосар сифатида ёрдам берган.

Ноил Лутфуллиндан кейин ЎФА Ҳакамлар департаменти тузукроқ бошқарувчига ёлчимади. Айниқса, шу кунларда бу ҳолат яққол кўзга ташланмоқда. Айни ишлайдиган пайтда тажрибали ҳакамларимиз ўзларининг севимли касбларидан йироқда юришибди.

Қизиқ ҳолатни қарангки, бугун матбуотда Ўзбекистон футбол ассоциациясига Осиёнинг беш карра энг яхши рефериси Равшан Эрматов вице-президент этиб тайинланиши ҳақида хабарлар урчиди. Айнан бугун Ноил Лутфуллин ва яна бир собиқ ҳакамимиз Марат Исмоилов ўз таваллуд айёмларини нишонлашяпти. Ким билади, балки улар яқин вақт ичида яна катта саҳнага қайтиб қолишар.

Фурсатдан фойдаланиб, Ноил Ришатовични бугунги таваллуд айёмлари билан сайтимиз ходимлари ва ўқувчилари номидан муборакбод этамиз.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика