Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  6 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  6

Бугун 2021 йилги Суперлига старт олади News

Бугун 2021 йилги Суперлига старт олади

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки икки учрашуви бўлиб ўтади.

Наманганда "Навбаҳор" клуби Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубини қабул қилса, Олмалиқда АГМК "Локомотив"ни меҳмон қилади. Иккала ўйин ҳам соат 18:30да бошланади.



"Навбаҳор" - "Сўғдиёна"
9 март 2021 йил. Наманган. "Марказий" стадион. 18:30 (Дунё Бўйлаб ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Достон Мирзараимов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шерзод Ражабов

Ушбу клублар ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида ўзаро 50та ўйин ўтказишган. "Лочинлар" 25та учрашувда ғалаба қозонишган. 18 бор жиззахликларнинг қўли баланд келган. Қолган 7та ўйинда дуранг кузатилган.

"Сўғдиёна" ўз тарихида ҳеч қачон Наманганда ғалаба қозона олмаган экан. Водийда ўтган 25та учрашувнинг 5тасида дуранг қайд этилган ва 20та баҳсда "Навбаҳор" ғолиб бўлган. "Сўғдиёна" Намангандан сўнгги бор 2016 йил очко олиб қайтган. "Навбаҳор" бу рақиб билан ўз уйидаги охирги 4та ўйинда 4та ғалабага эришган.

Navbahor

Superliga. Round 1

09/03/2021, 18:30

1
:
0
Finished

Sogdiana

Shohruz Norkhonov - 35'

45'
90'
89'  Islombek Isoqjonov
35'  Shohruz Norkhonov
57'  Elyor Orifov
64'  Arslanmirat Amanov (Шахбоз Джурабеков)
65'  Shirinboy Abdullaev
80'  Шахбоз Джурабеков




АГМК - "Локомотив"
9 март 2021 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:30 (Спорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Ғайрат Жўраев
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Алишер Файзиев

Бу клублар Ўзбекистон чемпионатида ҳозирга қадар 24 бор ўзаро ўйин ўтказишган. 15 марта "темирйўлчилар" зафар қучишган. 5 бор АГМК ғолиб бўлган ва яна 4 учрашувда ғолиб номи аниқланмаган.

АГМК кетма-кет учта ўйиндан буён ўз майдонида "Локомотив"га ютқазмай келмоқда - 2та ғалаба ва 1та дуранг. Сўнгги бор Олмалиқ клуби 2017 йилги мавсум ўз майдонида бу рақибга ютқазган.



Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика