Latest news

16:35Миржалол Қосимов: "Жон сақлаш учун курашгандан кўра ўйнамаган яхши"  1 16:17Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубоги ўйинида ишлайди  0 15:50Саудия Арабистони гранди Брунуга йирик битим таклиф этмоқда  1 15:22"Арсенал" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди  0 14:56Карпенко "Бухоро"дан кетди  1 14:30Суперлиганинг 2025 йилдаги энг яхши мураббийи Қозоғистонда ишлайди  4 14:09​Расман: "Манчестер Сити" Семеньони сотиб олди  3 13:48Токотаев "Локомотив"да тиббий кўрикдан ўтолмади  9 13:25"Манчестер Юнайтед" янги мураббий бўйича қарорни кечиктирди  4 12:57"Фенербахче" Гендузини сотиб олди  0 12:30Кемалар шайланмоқда. Қайиқлар-чи?  1 12:00Бугунги ўйинлар: “Боруссия Д” сафарда, футзалда қизиқарли баҳслар ва бошқалар  0 11:38"Милан" Меньянга клуб тарихидаги энг юқори маошни таклиф қилди  4 11:10Ўтган мавсум "Нефтчи" билан чемпион бўлган футболчи фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  1 10:47Пўлатхўжа Холдорхонов: “Худо хоҳласа, “Андижон”га ҳам чемпионликни ният қилиб келдим”  6

Бугун 18:15. БАА U-23 - Ўзбекистон U-23 News

Бугун 18:15. БАА U-23 - Ўзбекистон U-23

Бугун Таиланддаги U-23 Осиё чемпионатида чорак финал баҳслари давом эттирилади.

Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим финалг чиқиш учун БАА билан тўқнаш келишади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 18:15да бошланади. Учрашув Бангкок шаҳридаги "Ражамангала" стадионида бўлиб ўтади.


БАА БОСИБ ЎТГАН ЙЎЛ

БАА гуруҳ босқичини Вьетнамга қарши ўйин билан бошлади ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Иккинчи турда араблар КХДР устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Халифа Ал Ҳаммади ва Заид Ал Амири гол уришганди. 3-турда Иордания билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган БАА гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. БАА таркибида ягона голни Заид Ал Амири урди.



ЎЙИНОЛДИ МАТБУОТ АНЖУМАНИ

"Биз учун Ўзбекистонга қарши ўйин бу Топ даражадаги баҳс. Рақибимиз кучини биламиз. Лекин биз тайёрмиз. Тайёргарлик яхши кетяпти. Ўзбекистон биздан бир кун кўп дам олиш имкониятига эга бўлди. Ўзбекистон фаворит. Бизда ҳам таркибда катта турнирлар тажрибасига эга ўйинчилар бор. Уларнинг фойдаси катта. Эртанги ўйин масаласини битта гол ҳал қилиш мумкин. Омадга ҳам кўп нарса боғлиқ", - деди БАА бош мураббийи.




"Бизни катта ўйин кутяпти. Ўртоқлик ўйинида БАА жуда кучли ҳаракат қилган ва ғалаба қозонган. Рақибга нисбатан тикланишга вақтимиз кўпроқ эди. Биз орзуимиз сари интилишда давом этамиз. Ният Олимпиада ўйинлари.

Бизда аввалги турнирда иштирок этган бир неча футболчи бор - 8 нафар. Уларнинг тажрибаси кўпроқ. Бироқ бу сафарги турнир Олимпиада учун. Ўйинлар оғир бўляпти. Ҳаммада мотивация юқори. Чемпионликни ҳимоя қилиш осон эмас. Биз албатта энг юқори мақсадларни қўйганмиз.

Кореяга қарши ўйиндан кейин мен айтгандимки, биз турнир етакчилари билан ўйнадик ва гуруҳдан чиқдик. Бу эса осон кечгани йўқ. Биз бу сафар кучимизни тўлиқ тиклашимизга ишончим комил. БААга қарши учрашувгача жисмоний ҳолатимиз яхшиланади.

Ҳамкасбим фикрига тўлиқ қўшиламан. Ростдан ҳам ўйинлар жуда кескин бўлди. Битта гол фарқ кўп учрашув масаласини ҳал қилди. Япония, Эрон, Ироқ, Қатар каби кучлилар эса гуруҳда қийинчиликка дуч келишди. Айни вақтда турнирнинг 8та энг кучли терма жамоа қолди. Буёғига ўйинларни кичик деталлар ҳал қилиб қўяди", - дейди Любинко Друлович.



ҲАКАМЛАР

БАА ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашувни хитойлик Фу Минг бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Маълумот учун, Минг 1983 йилда туғилган ва 2014 йилдан буён ФИФА ҳаками сифатида ишлаб келмоқда.


U-23 Осиё чемпионати
Чоракфинал
БАА - Ўзбекистон
19 январь 2020 йил. Бангкок. "Ражамангала" стадиони. 18:15 (Тошкенти вақти)
Бош ҳакам:
Фу Минг (Хитой)
Қанот ҳакамлари: Ши Сианг ва Као Йи (иккиси Хитой)
Тўртинчи ҳакам: Ма Нинг (Хитой)
VAR ҳаками: Роберт Шон Эванс (Австралия)
VAR ёрдамчи ҳакамлари:
Жеймс Кристофер Бит (Австралия) ва Адҳам Муҳаммад Маҳадмеҳ (Иордания)



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика