Бугун 14:00. Ўзбекистон U-19 - КХДР U-19
20 oct 2014 07:27
News
Бугун 14:00. Ўзбекистон U-19 - КХДР U-19
Бугун Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати ярим финали доирасида КХДРга қарши учрашувини ўтказади.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз гуруҳ босқичида Индонезияни мағлуб этди (3:1), БАА (2:2) ҳамда Австралия (1:1) билан дуранг ўйнаб чорак финалга чиқди. Чорак финалда Таиланд (2:1) мағлуб этилди.
Бугун Жаҳон чемпионатига йўлланма олган ёшларимиз ярим финалда КХДР билан куч синашишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.
СПОРТ телеканали учрашувни жонли равишда намойиш этишни режалаштирмоқда.
Иккинчи ярим финалда Мьянма ва Қатар тўқнаш келишади. Бу баҳс соат 17:30га белгиланган.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Comments