Latest news

00:05А Серия. "Рома" — "Милан". Таркиблар маълум!  3 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Наполи"ни йирик ҳисобда таслим қилди  2 23:43"Арсенал"нинг 13 ўйиндан иборат мағлубиятсиз сериясига МЮ нуқта қўйди  23 23:40Кэррикдан супер старт! "Манчестер Юнайтед" унинг қўл остида "Арсенал" ва "Ман Сити"ни мағлуб этди  11 23:32Эндрикдан хет-трик! "Лион" сафарда "Метц"ни тор-мор этди  2 23:30АПЛ. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Арсенал"ни мағлуб этди  32 22:18"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди  16 21:30"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  91 21:23"Сурхон" голларга бой баҳсда Россия клубини мағлуб этди  10 21:12АПЛ. "Челси" топ-4га қайтди, "Астон Вилла" эса "Ньюкасл"ни сафарда мағлуб этди  4 20:54Назорат ўйини. "Насаф" "Енисей"га ютқазди  23 20:13"Атлетико" ўз уйида "Мальорка"ни тор-мор этди  4 20:01Назорат баҳси. Самарқанднинг "Динамо"си Россиянинг 6 карра чемпиони ЦСКАни мағлуб этди  33 19:30"Актобе" Португалия терма жамоаси афсонаси Луиш Нани билан шартнома имзолади  10 19:15ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум  77

Бугало ҳам "қалдирғоч"га айланди News

Бугало ҳам "қалдирғоч"га айланди

Ўзбекистон чемпиони, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби тажрибали дарвозабон Павел Бугалони ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда мухбиримиз Камолиддин Алимов хабар берди.
Шунингдек, ўтган мавсумни “Гулистон” сафида ўтказган ёш ҳужумчи Алишер Шоғуломовнинг ҳам янги йилни “қалдирғочлар” таркибида бошлаши деярли аниқ бўлди. Эслатиб ўтамиз, бунга қадар “Бунёдкор” “Нефтчи”дан Мансур Саидов, Шукурали Пўлатов, “Бухоро”дан Воҳид Шодиев, “Локомотив”дан Рустам Аъзамов билан шартнома имзолаганди. Дарвоқе,“Нефтчи” жамоасини 25 йил бошқарган Юрий Саркисян янги мавсумда “Бунёдкор”да маслаҳатчи мураббий лавозимида ишлайди.

"Бугалонинг мавсумни “Бунёдкор”да бошлаши аниқ бўлди. Ўзи билан бу ҳақда гаплашиб олдик. Унга биринчи рақамли дарвозабон бўлиши мумкинлигини, лекин бунга фақат ўз ҳаракати билан эришиша олишини тушунтирдим. Пашанинг ўзи ҳам бор имкониятини ишга солиши ва ишончни оқлашга ҳаракат қилишини айтди. Кейин унга фаолиятини якунлаганидан сўнг клуба кадемиясида мураббий бўлиб ишлаш таклифини бердим, - дейди "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика