Latest news

14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  0 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  6 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  48 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  6 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  26

Буффон "Юве" билан хайрлашди. Барча йиғлади ФОТО News

Буффон "Юве" билан хайрлашди. Барча йиғлади ФОТО

Кеча "Ювентус" таркибида 17 йил фаолият олиб борган Жанлуижи Буффон севимли жамоаси билан хайрлашди.

А серияни тарк этган "Верона" Туриндаги байрамга халақит бермади, мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Ювентус" таркибида ушбу ўйин Буффон учун 657 учрашув бўлди. Клуб ушбу ўйин учун енгида UN1CO хэштеги туширилган махсус либос тайёрлади. UN1CO Италианча сўз бўлиб ягона, нойоб дегани.


Жижи машғулот вақтида трибуна томон борди.


Дарвозабон ўғиллари Луис Томас, Дэвид Ли ва Леопольд билан майдонга чиқиб келди.


Учрашувга ҳуштак чалинишидан бир неча секунд аввал Буффон ўзига яқин бўлган трибунага келиб таъзим қилди


Учрашувнинг бошланганидан бир соат ўтиб Массимилиано Аллегри Жижи учун шоҳона ҳайрлашув уюштириб берди. Буффон 2:0 ҳисоби бўлиб турган пайтда захирага олинди. Буффон "Ювентус" таркибида 302 дақиқа қуруқ ўйин ўтказиб клуб билан хайрлашди.


Дарвозабон "Юве" ва "Верона" футболчиларининг барчаси билан қучоқлашиб хайрлашди. Клуб ходимлари Буффон учун ҳайрлашув йўлакчаси ташкил этиб берди.


Буффон майдонни жамоа сардори сифатида тарк этди: Буффон иккинчи сардорлик боғичи гетрасининг ичидан олиб Клаудио Маркизиога тақдим этди.


Дэвид Ли трибунада туриб бақириб йиғлади.


Стадионга ташриф буюрган кўплаб "Ювентус" мухлислари кўз ёшини тийиб тура олмади.


Вип-секторда ўтирган меҳмонлар кўз ёшларини кўзойнаклари билан беркитишди. Жижи улар билан тез-тез кўришиб турарди. Мухлислар кўз ёшини кўрган Буффон ҳам ўзининг кўз ёшларини тия олмади.


Қолган ярим соат ичида кўпчилик бор эътиборини майдонга қаратди: Бу сафар Буффон трибуна бўйлад юриб борди. Унга яқин бўлган мухлисларни Буффон қучоқлаб олди.


Кейин эса  кетма-кет еттинчи бор қўлга киритилган навбатдаги скудеттони нишонлади.


40 ёшли дарвозабон фаолиятини якунлайдиганга ўхшамайди. Ҳозирги кунда  Буффонга кўплаб топ клублар қизиқиш билдиришмоқда. ПСЖ дарвозабонга махсус таклиф қилгани  билан ажралиб турибди. Парижликлар Буффонга икки йиллик шартнома, асосий таркибда майдонга тушиш ва сардорлик боғичини кафолат қилмоқда. Буффон фаолиятини давом эттирадими ёки йўқ, шу кунлардаа билиб оламиз.


Sports.ru сайтидан Жаҳонгир Сотволдиев таржимаси

Rating: +97   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика