Latest news

23:01"Навбаҳор" Мирсаидов билан шартномани узайтирди  1 22:50"Бухоро": Александр Хомяков билан ҳамкорлик давом эттирилади  2 22:28Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди.  67 21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  7 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   2 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  11 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  18 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1

Буффон сирни очди News

Буффон сирни очди

"Ювентус"нинг афсонавий 39 ёшли дарвозабони Жанлуижи Буффон "Монако"га қарши жавоб учрашуви олдидан УЕФА расмий сайтига интервью берди.


Бир сирни очаман. "Монако" - "Манчестер Сити" учрашувининг 30-дақиқаларига келиб клуб директорларидан бирига смс хабаронома йўлладим. Хабарномада "Монако" жуда кучли, улар финалга қадар етиб боришлари мумкинлигини ёзгандим. Бу нарса биз "Монако"ни қанчалик ҳурмат қилишимизни кўрсатади. "Монако" жуда тезкор, жисмоний тарафлама жуда кучли, яхши футболчиларга эга ҳамда тажрибали жамоа. Улар жуда ҳужумкор ва қувноқ футбол ўйнашади. Биз яна ЕЧЛ финалида ўйнашни ва бош совринни қўлга киритиш имкониятига эга бўлишни истаймиз.

Килиан Мбаппе туғилган пайт мен Франциядаги мундиалда ўйнашга улгургандим. Мен фаолиятимни бошлаган пайтим ҳали дунёга келмаган болакайларга қарши ўйнаш ажойиб. Ўша куни ўйлаб қолдим, мен фаолиятим давомида уч хил авлодга қарши ўйнашга эришдим. Футбол ўйнашни бошлаганимда 50-60 йилларда туғилган футболчилар ўйнашарди. Ҳозир эса 21 асрда таваллуд топган футболчилар катта футболга кириб келишмоқда. Бу жуда катта вақт. Айни пайтда бўлажак Месси, Роналдуларга қарши ўйнаётганимдан бахтиёрман. Тахминан 10 йиллардан кейин ҳордиқ чиқараётганимда, улар ҳақиқий супер юлдузга айланишади. Мен эса ўшанда илиқ таассуротлар билан шуларга қарши ўйнаганимни эслайман.


Албатта аввалги финаллардаги мағлубият аламини олишни истайман. "Барселона"га қарши финалдаги мағлубият ва 2003 йили Манчестер пенальтилар сериясида "Милан"га имкониятни бой бериб қўйгандик. Йиллар ўтиши билан мени мотивациям кучайса кучайдики, лекин камаймади. 2015 йили "Барселона" билан ўйинда деярли қарши ҳужумларда гол қўйиб юборгандик. Месси келди ва зарба йўллади. Мен эса қайтардим, аммо қайтган тўпни Суарес дарвозага аниқ йўллаганди. 2003 йили эса пенальтилар сериясидаги мағлубият жуда аламли бўлганди. Ўшанда мени ёшим 25да эди. Ўша пайт мен ҳали ҳаммаси олдинда, ютуқли ўйинларим ҳали кўп бўлишига ишонгандим. Манчестердаги финалда ғалабага жуда яқин келгандим. "Милан" учта пенальтидан фойдалана олмаганди. Иккитасини мен қайтаргандим. Лекин футболда ғалати ишлар руй бериб туради. Демак биз ўшанда ғалаба қозонишга ҳақли бўлмаганмиз. Кераклигича яхши ўйнолмаганмиз. Мукофотни ким кўпроқ лойиқ бўлса, ўша олади.

"Барселона"га қарши жавоб учрашувидан кейин албатта хурсанд эдим. Лекин ғалабани тўлиқ нишонлашга шошилмадим. Чунки ҳали кўзланган маррани забт этмаганимизни билиб турибман. Финалда ҳакам хуштаги чалинганидан кейин хурсанд бўлиш энг муҳими. Акс ҳолда ранжиб қолиш эҳтимоли ҳам мавжуд. Шу боисдан ҳам кўзланган мақсадга эришмагунча хурсанд бўлмай турган маъқул.

Европа чемпионлар лигасидаги муваффақият, бош соврин мен учун жуда муҳим аҳамиятга касб этади. Агарда ушбу ютуқни қўлга киритсам, бу Жаҳон чемпионатининг олтин медаллари каби катта хурсандчилигимга сабаб бўларди. Мен ҳар доим Европа чемпионлар лигасида ғолибликни қўлга киритишни орзу қилганман ва бунга ишонганман. Чунки бу совринни жамоамиз, мухлисларимиз, клуб ходимлари ва мухлисларимиз билан бирга уддалашимизга кўзим етади. Бу ҳақида кейинроқ, тожни бошга кийганимиздан сўнг гаплашганимиз маъқул. Агар бу иш амалга ошса.

Жанлуижи Буффон жорий мавсумда ЕЧЛ плей-офф ўйинларида ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказгани йўқ. Жижи Буффон 39 ёшида ҳам ким аслида ким эканлигини кўрсатмоқда. #RespectBuffon1

* Европа чемпионлар лигаси бош соврини, "икки қулоқ"қа Буффон етишмаяпти.

* Нима деб ўйлайсиз, Буффонга "Олтин тўп" лойиқми?

Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика