Буффон Италия терма жамоасини бошқаришни хоҳлайди
19 oct 2022 16:27
News
Буффон Италия терма жамоасини бошқаришни хоҳлайди
Италия терма жамоаси ва "Ювентус" собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон мамнуният билан "Скуадра Адзурра"нинг устозига айланишини айтди.
"Мен Италия термасини бошқариш қизиқаман. Майдондаги собиқ жамоадошларимни B Серияда мураббий сифатида кўрганимда ичимдан ғалати туйғулар ўтади – де Росси, Гроссо, Инзаги... Мен эса ҳали ҳам ўйнаяпман", – деди 44 ёшли Буффон.
Буффон жорий мавсум B Серияда "Парма" учун 3 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ўтказиб юборди. Жанлуижи бешта жаҳон чемпионатида қатнашган (1998, 2002, 2006, 2010, 2014). 2006 йилда ушбу турнир ғолиби бўлган, шунингдек, у энг яхши дарвозабон деб тан олинган. Бундан ташқари, Буффон тўртта Европа чемпионати (2004, 2008, 2012, 2016), иккита Конфедерациялар Кубоги (2009, 2013) ва 1996 йилги Олимпия ўйинларида иштирок этган.
Link :
Source : DAZN
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments