Буффон: "Испания Италияга нафас олишга имкон бермади"
22 jun 2024 12:37
News
Буффон: "Испания Италияга нафас олишга имкон бермади"
Жанлуижи Буффон Италиянинг Испаниядан учраган мағлубияти ҳақида гапирди.
Ушбу жамоалар ўртасидаги Евро-2024 гуруҳ босқичи 2-тур ўйини 1:0 ҳисобида якунланди.
"Испанияга қойил қолдим. Уларнинг ўйин услубидан ҳайратландим, испанлар ҳудди бир киши кўпдек ҳаракат қилиб, тинимсиз вазиятлар яратишди. Яхшиям 0:1га ютқаздик.
Агар Доннарумма гол ўтказмаганида, унга 10 баҳо қўйган бўлардим. У Испаниянинг барча зарбаларини қайтарди.
Баъзида ғалабадан кўра мағлубиятдан кейин ишлаш осонроқ бўлади. Испания билан ўйинда баъзи саволларга жавоб топдик. Агар Албанияга қарши ғалабадан сўнг жамоага 9 балл қўйган бўлсам, Испанияга қарши баҳсдан сўнг 4 балл ҳам қўймайман. Биз ҳозир ўртароқдамиз ва Хорватияни таслим қилишимиз учун иложи борича тезроқ ўз даражамизни топишимиз керак" - деди Буффон.
Link :
Source : As
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments