Latest news

10:08ПСЖ украиналик футболчининг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  0 09:35ЦСКА вингери Туркия клубига ўтиши мумкин  1 09:04“У футбол ва футбол учун яшайди.“ Карлес Пуйоль Роналду ҳақида  2 08:30Хакан Чалханоглу фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  0 07:55Суперлига. "Навбаҳор" ва "Хоразм" жамоалари мағлубиятга учради. "Сурхон" ва "Нефтчи" баҳсида эса ҳисоб очилмади  0 07:53Диего Симеоне йирик мағлубият сабабини маълум қилди  13 07:22Клублар ўртасидаги ЖЧ. Яна бир учрашувда ҳисоб очилмади  1 02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  20 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  11 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  5 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  12

Буффон футболчилик фаолиятини якунлагач, мактабда таълим олади News

Буффон футболчилик фаолиятини якунлагач, мактабда таълим олади

Туриннинг “Ювентус” клуби посбони Жанлуиджи Буффоннинг тан олишича, у фаолиятини якунлагач, мактабдаги таълимни давом эттириб якунига етказиш ниятида.

“Футболни тугатсам, ижодий таътилга чиқаман. Ўшанда ўзимга ва оиламга етарлича вақт ажрата оламан. Қолаверса, якунига етмаган мактаб таълиминиям охирига етказиб қўйиш ниятидаман. Ота-онам 30 йилдан буён шу таълимни охирига етказиб қўйишим лозимлигини таъкидлашдан чарчашмайди”, дея Буффоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.

Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Турин клуби 42 ёшли посбони билан амалдаги шартномани 2021 йилнинг ёзига қадар узайтирганини эълон қилди.

Буффон 2001 йилнинг ёзида “Парма”дан “Ювентус”га 52,88 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. 2018 йилда кипер эркин агент сифатида ПСЖ аъзосига айланди. Аммо бир йил ўтиб, у яна қадрдон жамоаси “Юве”га қайтди. Жорий мавсумда Италия чемпионатида еттита учрашувда майдонга тушиб, еттита гол ўтказди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика