Latest news

18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  2 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  9 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:56"Милан" — "Сассуоло". Таркиблар маълум  2 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  12 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  3 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  1 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  5 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  19 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  12

Буффон - буюк, бироқ унинг вақти ўтди News

Буффон - буюк, бироқ унинг вақти ўтди

Умберто Сабуни ўқир эканман, ҳар доим Буффонни ўйлайман.

Шоирнинг энг классик шерларидан бири "Гол" деб номланади ва у гол ўтказиб юборган дарвозабон ҳақида тўқилган. Якунда мағлуб бўлган дарвозабон ўзини майдоннинг нариги томонига отади. 

Бу ерда эса умуман бошқа типдаги дарвозабон - мағлуб этилмас, ўтиб бўлмас ва бахтли. Якун эса - Буффондир. У ҳар доим майдоннинг икки томонида ҳам ғолиб бўлаверади. Жуда кам гол ўтказади ва рақобатда мағлуб бўлмайди. У бутун фаолияти давомида ғолиблик руҳи билан яшади, барчани хурсанд қилишга интилди.

Буффон терма билан икки учрашув ўтказиши керак, шулардан биттасида майдонга тушиб бўлди. Балким кейинги баҳс унинг учун сўнггиси бўлиши мумкиндир...

Суперменнинг қайтиши Италиянинг ўзида ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлди. Кимлардур унинг бу учрашувлари сўнггиси бўлиши мумкинлигини ва у хайрлашиш учун қайтганини тахмин қилмоқда.

Албатта, у терма жамоа билан бир неча йиллардан буён бирга, XXI асрнинг барча катта турнирларида ўйнади, Италиянинг бир неча авлод вакиллари билан ғолибликни нишонлади ва мағлубиятга учради. Қора соқолли сардор исёнкорликни ҳуш кўрмайди, машҳур кишилар у учун оддий инсон. Фақатгина унинг кўзлари ўзгармаган - жуда ўткир.

1997 йилда у миллий термада дебют қилганида Жижининг жамоадоши Энрико Кьезонинг фарзанди дунёга келганди. Унинг исмини Федерико деб қўйишганди. Ҳозир эса у Буффон билан бир майдонда тўп тепмоқда. Қаранг, умрни бекорга оқар дарё деб айтишмас экан.

Жижининг футболдан кетадиган вақти келди. Албатта, бутунлай эмас, унинг ўрнида муносиб ворис бор - Шенсни. Бироқ у фақатгина жамоада. Икки йилдан кейин Европанинг энг катта турнири бўлади, ўшанда Буффон 42 ёшга киради. 

Бу воқелик қачондир бўлиши керак эди. Буюклар ҳам инсон, улар ҳам қарийди. Буффон хатосиз позиция танлайди, тўпни қайтаради, реакция кучли, бироқ вақт ўтгани сайин унда ҳам қарилик сезилиб бормоқда...

Кам бўлса-да, муаммолар бор. Жижини дунёнинг энг кучли дарвозабони эканлигига ҳеч қачон инкор этмаймиз. Ҳозир ҳам рақобатбардош посбон, бироқ ҳозирги замон футболига етарлича эмас.

"Скуадра Адзурра"да Перин бор - унчалик машҳур эмас, бироқ ўз жамоасининг ишонган тоғи. Иско Италия термаси дарвозасини ишғол этган зарбалар барча дарвозабонлар учун катта муаммо эди. Бироқ бунда Буффоннинг айби йўқ, барча уни Суперменга тенглаштирса-да, ҳаётда мўъжиза бўлмайди.

Перин Буффондан кучли эмас. Бироқ ёмон дарвозабон эмас. У тўпга чиқишларда статистикасини анча яхшилаб олган. У ҳам ўз позициясини тўғри танлаш эвазига шундай натижага эришди. Балким у буни Буффондан ўргангандир...

2020 йилга қадар Буффон яхши дарвозабонлигича қолиб кетмайди. Фактларга асосланадиган бўлсак, у ўйинларда деярли ўйнамаяпти. Унда нима учун термага чақирилди? "Скуадра Адзурра" усиз Евроларга чиқа олмасди. Тажриба ва характер эвазига италияликлар энди 2020 йилги Евро учун курашни бошлашади.

Аммо Италиянинг ўша ўйинларида Буффон бўлмайди. Италия учун Жижи - ғалаба учун сўнгги тимсол. Бироқ Швеция билан учрашувдан кейин у ҳам кўзида ёш билан майдонни тарк этди.

Айни дамда ёшликни эслашнинг ўрни эмас. Италиянинг олдида танлов катта, "Ювентус" ҳам ютишни уддалайди. Туринликлар ҳимоясида хатолар жуда камлиги сабабли Жижидан кейинги посбонга иш камроқ бўлиши мумкин. 

Бир кун Буффон футболдан кетади ва унинг ортидан миллионлаб инсонлар йиғлаши, шубҳасиз.

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика