Latest news

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Бу йилги Суперлигада энг тезкор гол урган Мўмин Мелиев билан суҳбат News

Бу йилги Суперлигада энг тезкор гол урган Мўмин Мелиев билан суҳбат

Муборакнинг “Машъал” клуби икки йиллик танаффусдан сўнг яна элитага қайтди.

Дилявер Ваниев бошчилигидаги “газчилар” Суперлиганинг илк турини ўз майдонида Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши ўтказиб 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Тўғриси бундай натижани хатто “Машъал”нинг ашаддий мухлислари ҳам кутишмагани бор гап. Жиззахда туғилган Мўмин Мелиев шу куни “Машъал” ҳужум чизиғида ўйнади ва 1-дақиқадаёқ “Сўғдиёна” дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди.

- Суперлиганинг дастлабки турида "Сўғдиёна"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этишингларни деярли ҳеч ким кутмаганди. Шу куни "Машъал" ниманинг эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайсиз?

- Суперлигада осон ўйинлар бўлмаслигини барча яхши билади. Дастлабки турда ўз мухлисларимиз қаршисида Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига қарши майдонга тушдик. Улуғбек Бақоев бошчилигидаги жамоа ўтган мавсум сал қолса Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиши мумкин эди. Бу йилги мавсумдан олдин Жиззах клуби сафига бир қатор тажрибали ва маҳоратли футболчилар қўшилишди. Лекин бир жамоа бўлиб бор кучимиз билан ҳаракат қилдик ва худога шукур ғалабага эришдик. Баҳсда ким гол уришининг фарқи йўқ, энг асосийси "Машъал" ғалаба қозонса бўлгани. Мухлисларимиз Суперлигани анча соғиниб қолишгани кўринди. Уларни кейинги ўйинларда ҳам хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Стадионга янада кўпроқ мухлислар келса ажойиб бўларди.




- 2020 йилги Суперлиганинг энг тезкор голини урдингиз, ўша лаҳзада қандай ҳиссиётлар ўтди?

- Айтганимдек ким гол уришининг фарқи йўқ, жамоа ютса бўлди. Учрашув бошида ўнг томондан дарвозага зарба берилди, дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага йўлладим. Ўша пайтда ичимдан қандай ҳиссиётлар ўтганини сўз билан таърифлаб бера олмайман. Тўғриси ўша лаҳзада ҳам, кейин ҳам энг тезкор гол эканини билмагандим.

- Голни Элдор Шомуродов каби нишонладингиз? У сизнинг кумирингизми?

- Албатта, Шомуродов "Машъал" тарбияланувчиси ва ҳавас қилса арзийдиган ҳужумчи. Келажакда у каби легионерга айланишни хоҳлайман. "Машъал" юлдузларни етиштириб берадиган клуб ҳисобланади.

- Ўтган мавсум ПРО-лигада ўйнаб кўплаб голлар урдингиз Суперлигада нечта гол ура оламан деб ўйлайсиз?

- Буни албатта вақт кўрсатади. Суперлигада кўп гол уришим учун кўпроқ меҳнат қилишим кераклигини жуда яхши биламан. Мураббийлар кўрсатмаларини тўғри бажара олсам худо хоҳласа кўплаб голлар ураман.

- ПРО-лигада ўйнадингиз, Суперлигада битта турда майдонга тушдингиз. Лигалар орасида қанчалик фарқ бор?

- Бир нарсани таъкидлашни истардим, 2016 йил “Машъал” сафида олий лигада учта ўйинда майдонга тушганман, яъни кўпчилик ўйлагандек юқори лигада бу йил дебют қилмадим. Элитанинг қуйи лигадан фарқи бор албатта. Энг асосий фарқларидан бири бу Суперлигадаги ўйинларда темпнинг юқорилиги. Жамоалар ҳам, футболчилар ҳам анчайин тажрибали ва кучли. Стадионлар ҳам яхшироқ.



- Асли жиззахликсиз “Сўғдиёна”га қарши баҳс сиз учун бошқа ўйинлардан фарқ қиладими?

- Барча ўйинга бир хил тайёргарлик кўраман. Лекин “Сўғдиёна” билан баҳс бошқачароқдек туюлади. Тўғри Жиззахда туғилганман, бироқ профессионал футболчи сифатида ҳозир ўйнаётган клубимга фойда келтиришим керак. Буни мухлислар тўғри тушунишади деб ўйлайман.

- “Андижон”да ўйнаётган Сирож Мелиев сизнинг акангизми?

- Ҳаётда ака-укадекмиз, лекин фақат фамилиямиз бир хил холос. У билан тез-тез гаплашиб тураман. Ўйинлардан олдин фикр алмашиб турамиз. Бўйи мендан пастроқ бўлгани учун ёши катта бўлса ҳам ҳазиллашиб укам дейман (кулади).

- Иккинчи турни Тошкентда “Бунёдкор”га қарши ўтказасизлар, бу ўйиндан нималар кутаяпсиз?

- “Бунёдкор” яхши жамоа, ўзбек футболидаги энг кучли клублардан бири. Бекорга ўтган мавсум учинчи ўринни эгалламади. Улар ҳам биринчи турда Термизда ғалаба қозонишганидан хабаримиз бор. Биз Тошкентга сайр қилгани бормаймиз ва мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатиб Муборакка худо хоҳласа ижобий натижа билан қайтмоқчимиз.

- Мўмин Мелиевнинг келажакдаги орзулари қандай?

- Орзуларим жуда ҳам кўп. Аммо уларни айтмоқчи эмасман. Худо хоҳласа қаттиқ меҳнат қилиб, сабр билан барчасига навбатма-навбат эришмоқчиман.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика