Latest news

15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  1 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  4 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  3 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  2 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  3 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  10 10:1025 август куни ЎФФ раҳбарияти иштирокида брифинг бўлиб ўтади  0 09:52Луис Энрике: "Танқидларни тўғри тушунаман"  0

Бу йил ПФЛ Кубоги ўтказилмайдиган бўлди News

Бу йил ПФЛ Кубоги ўтказилмайдиган бўлди

Январь бошларида бу йил ПФЛ Кубоги мусобақаси бўлиб ўтиши ҳақида хабар чиққанди. Ҳатто мусобақа 25 январдан 11 февралга қадар давом этиши кўзда тутилганди.

Бироқ айрим сабабларга кўра, бу мусобақа ўтказилмайдиган бўлди. Бунга сабаб турнирда қатнашишни ихтиёр этган етарли миқдорда жамоалар йиғилмади. Бизга маълум бўлишича, атиги тўртта жамоа ПФЛ Кубогида қатнашиш ниятида мурожаат қилишган. Бошқа клублар эса индамай қўя қолишган.

Шу ўринда савол туғилади: нима учун клублар томонидан бу мусобақага қизиқиш суст бўлди? Ахир ПФЛ Кубоги четга йиғин ўтказиш учун кетмайдиган клублар учун шу ерда ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтарди. Бу борада Суперлига клубига мурожаат қилганимизда шароит йўқлигини айтишди. Яъни, иштирокчи клублар ўзлари майдон топишга мажбур бўлишган.

Балки бадал пули ҳам қимматлик қилган бўлиши мумкин. Яъни, турнирда иштирок этиш истагида бўлган Суперлига клублари 5 миллион сўм, Про-лига жамоалари эса 3 миллион сўм тўлашлари лозим эди. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам етарлича жамоа йиғилмади ва мусобақа бекор қилинди.

Rating: -44   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика